RU

Последние новости

14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  0 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   16 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  18 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0

Анвар Бердиев: "Бугун жамоамиз ўзига ўхшамади" Новости

Анвар Бердиев: "Бугун жамоамиз ўзига ўхшамади"

Про-лига 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини бир очко билан табриклайман. Бугун негадир жамоамиз ўзига ўхшамади. Футболчи рақибнинг кучини ҳисобга олган холда майдонга тушиши керак. Иккинчи бўлим бошида ўзгаришлар қилдик. Иккинчи бўлим давомида ҳам қатор ўзгаришларни амалга оширдик. Захирадан майдонга тушган футболчиларнинг ҳам ўйини қовушмади.

- Жамоа бугунги билан қўшиб ҳисоблаганда 25 та тўп ўтказиб юборди. Ҳимоя чизиғи ҳақида фикрингиз қандай?

- Гол ўтказмаган ўйинларимиз ҳам бўлган. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари ўзларига ортиқча ишонган холда рақибнинг кучини ҳисобга олишмаяпти. Ҳимоячи 90 дақиқа яхши ўйнаб, 91-дақиқада гол ўтказиб юборса, у айбланаверади.

- Таркиб ва тактика бўйича хато қилдим деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда "Арал" жамоаси дарвозамизга бир марта яқинлашди ва гол уриб кетди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика