RU

Последние новости

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  3 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  6 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  13

Англия Кубоги. Скотт Мактоминининг қўшимча бўлимда урган голи "Манчестер Юнайтед"ни чорак финалга олиб чиқди Новости

Англия Кубоги. Скотт Мактоминининг қўшимча бўлимда урган голи "Манчестер Юнайтед"ни чорак финалга олиб чиқди

Англия Кубогининг 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Вест Хэм 1:0

Гол: Мактомини (98, 1:0).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Линделеф, Уан-Биссака (Шоу, 91), Теллес (Уильямс, 91), Магуайр, Матич (Мактомини, 74), Фред, ван де Бек (Фернандеш, 74), Марсьяль, Гринвуд (Кавани, 86), Рэшфорд.

Вест Хэм – Фабианьски, Цоуфал, Доусон, Крессуэлл, Огбонна (Диоп, 16; Фредерикс, 46), Нобл, Соучек, Боуэн (Жонсон, 46), Райс, Ярмоленко (Одубеко, 54; Лансини, 112), Форнальс.

Манчестер Юнайтед

Скотт Мактоминей - 97'

Кубок ФА . Тур 5

09/02/2021, 23:30

0
:
1
Finished AET

Вест Хэм

Стадион: Old Trafford

45'
90'
120'
73'  Неманья Матич (Скотт Мактоминей)
73'  Донни ван де Бек (Бруну Фернандеш)
86'  Мэйсон Гринвуд (Эдинсон Кавани)
91'  Алекс Теллес (Люк Шоу)
91'  Аарон Уан-Биссака (Брэндон Уильямс)
97'  Скотт Мактоминей
97'  Маркус Рэшфорд
16'  Анджело Огбонна (Исса Диоп)
46'  Исса Диоп (Райан Фредерикс)
46'  Джеррод Боуэн (Бен Джонсон)
54'  Андрей Ярмоленко (Адемипо Одубеко)
88'  Пабло Форнальс (Саид Бенрахма)
112'  Адемипо Одубеко (Мануэль Лансини)

ЯНГИЛАШ

Марсьяль яна бир бор бирга бир вазиятдан гол ура олмагандан кейин учрашув бош ҳаками хуштак чалиб, ўйинни якунлади. "Манчестер Юнайтед" қийинчилик билан чорак финалга чиқди.

120. Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди.

118. Марсьяль жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Зарба кучсиз чиқди.

114. Шу дақиқага келиб, "Вест Хэм" ўйиндаги илк аниқ зарбасини йўллади. Бунда ҳам Бенрахма оффсайдда қолиб кетганди.

112. Мануэль Лансини ўйинга тушди. Кузатамиз.

108. УХХХХ!! Шоу кутилмаганда ҳужумга ўтиб кетди. Марсьялнинг ўткир паси орқали у Фабианьски билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин бўлганди. Аммо Лукаш тўпга чиқиб борди ва ушлаб олди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди!

Демак, жамоалар тезда томонларини алмашиб олишади.

3-бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

103. ЭХХХХХ!! Бруну қулай имкониятга чиқиб бораётганди. Тўпни қизғанмади ва Марсьялга оширди. Чарчаган Антони тўпга ета олмади.

100. Соучекнинг Бенрахма томон узатган тўпи Хендерсон томон борди.

98. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорддан супер ассист ва Мактоминидан кучли зарба ва гол!

95. Рэшфорд рақибларидан ўтиб кета олмади. У бугун жуда кўп алдамоқда. Кўп финтлари ўхшамаяпти, жамоавий ўйин кўрсата олмаяпти.

91. Учинчи бўлим бошланди!

Асосий вақт тугади. Қўшимча бўлимларни кўрамиз.

90+2. АНА ҲОЛОССС!! Ҳозир Соучек МЮни Кубокдан чиқариб юбориши мумкин эди. Унинг боши билан йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетаётганди. Ван-Биссака қаҳрамон.

90+1. "Вест Хэм" сўнгги сонияларда бурчак зарбасига эга бўлди. Кўрамиз.

2-бўлимга 2 дақиқа қўшилди. Жуда кам) 

85. МЮ жуда катта кучни ҳужумга ташлаган. Кавани эса ўйин қўшимча бўлимларда ҳам давом этмаслиги учун майдонга туширилди.

82. Теллеснинг қанотдан узатган тўпи учун курашда Марсьяль ғолиб бўлди. Аммо унинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

80. Фернандешнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

71. Ғалати вазият бўлди. Ван-Биссака тўпни тепиб юбориш чоғида хато қилди. Тўп осмонга кўтарилиб ерга тушаётганда дарвозага кириб кетиши мумкин эди. Хендерсон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

68. Линдельофнинг хатосидан кейин "Вест Хэм" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Соучек гол уришга яқин турган Райс томон тўпни ошира олмади. Линдельоф хатосини тўғирлади.

65. Иккинчи бўлимнинг 20 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.

62. "Вест Хэм" ҳужумда эди. Қанотдан узатилган тўп учун курашган Соучек Линдельофга қарши фол ишлатди.

59. УХХХХ!! "Вест Хэм"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Крессуэллнинг зарбасини Линдельоф аутга чиқариб юборди.

57. Ван де Бек оддий жойда хатолар қилишни бошлади. Балки Кавани ва Фернандешни кўрадиган вақтимиз келгандир.

53. ЗАРБАААААА!! Тўп ҳимочилардан ўтиб кетди ва Рэшфорд рақиб посбони билан бирга бир қолиб кетди. Ҳужумчи вазиятдан фойдалана олмади.

50. Ҳозирча жамоалар олдинга ўтишга шошилишмаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Олд Траффорд" узра қор ёғмоқда! Бу эса ўйин темпига салбий таъсир кўрсатмаса бўлгани.

Унчалик юқори темпда ўтмаган тайм якунланди. Танаффус!

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. Магуайр жуда оддий вазиятда тўпни олдириб қўйди ва фол ишлатди.

37. САЛ ҚОЛДИ!!! Бовен ҳисобни очишга яқин келганди. Аммо бу вазиятда бошлар тўқнашди. Бовен ва Марсьяль ерда ётибди. Жуда жиддий жароҳат олган иккиси ҳам.

34. УХХХХХ!! Теллес ҳозир Хендерсон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган Ярмоленкони тўхтатиб қолди.

28. УХХХХХ!! Ван де Бек гол уриши мумкин бўлганди. Крессуэлл яна бир бора жамоасини голдан қутқариб қолди.

27. ЗАРБААААА!! Линдельоф ўзи билмаган ҳолда гол уриб қўйиши мумкин эди. Унинг боши билан йўллаган зарбасини Фабианьски қийинчилик билан қайтарди!

24. МЮ босим қилмоқда.

19. Матичнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

16. ЗАРБААААА!! Гринвуд ўйинда голга тортадиган чинакам вазиятга эга бўлганди. Зарбани Крессуэлл қайтарди.

14. Огбоннага узоқ вақт ёрдам кўрсатилди. Бурчакдан МЮ унум чиқара олмади.

11. УХХХХХ!!! Учрашувдаги илк хавфли вазият! Теллеснинг пасидан кейин Марсьяль зарба берди. Огбонна ўзини зарбага қалқон қилди ва оёғидан жароҳат олди.

9. Ўйин тўлиқлигича марказда кечмоқда. Вазиятлар йўқ.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Унда "Манчестер Юнайтед" Англия Кубоги чорак финалига чиқиш учун "Вест Хэм"га қарши кураш олиб боради.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика