RU

Последние новости

07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  25 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6

Андрии Мельник: "Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим, аммо бугун ҳайратда қолдим" Новости

Андрии Мельник: "Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим, аммо бугун ҳайратда қолдим"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Украина аъзоси Андрии Мельник сайтимизга интервью берди.

"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Ниҳоят, мураббий юқори даражада ўйнай олишимни исботлашим учун имконият берганидан хурсандман. 

Жамоамизда ҳар бир ўйинчи ўз олдига юксак мақсад қўяди, жамоавий вазифамиз эса ғалаба қозонишдан иборат. 

Бугунги икки голимни рафиқам ва фарзандимга бағишлайман.

Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим. Аммо бугун уларнинг сони аввалгидан ҳам кўп эканлиги мени ҳайратда қолдирди. Ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлови бизга қўшимча куч бағишлайди. 

Бизнинг вазифамиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва бунинг учун бор кучимизни ишга солиб, ҳар бир учрашувни финал каби ўтказамиз", деди дубль муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика