RU

Последние новости

21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  2 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  2 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  0 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  9 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  6 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   9 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  7 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  17 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  20 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  13 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0

Андрей Микляев: "Локомотив" Доҳадан 3 очко олиб кетиш ниятида Новости

Андрей Микляев: "Локомотив" Доҳадан 3 очко олиб кетиш ниятида

Кеча Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадиони матбуот анжуманлари залида "Ал Дуҳаил" - "Локомотив" учрашуви олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Андрей Микляев жамоа сардори Садриддин Абдуллаев ҳамрохлигида иштирок этди:

- Эртага бизни жуда мураккаб ўйин кутиб турибди.  Рақиб жамоа ҳақида фақат ва фақат илиқ фикрлар билдириш мумкин.  Улар ҳужумкор ва мазмунли ўйин намойиш этишмоқда.  Шу боисдан ҳам "Ал Дуҳаил" билан баҳс осон кечмаслиги тайин.  Лекин биз ҳам Доҳага 3 очко қўлга киритиш мақсадида ташриф буюрганмиз.  Рақиб қанчалик кучли бўлмасин,  "Локомотив" ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уринади.  Таркибимизда маҳоратли футболчилар талайгина.  Ишончим комил,  эртага майдонга тушадиган ҳар бир футболчимиз ўзининг бор имкониятини ишга солади.  Умид қиламанки,  ўйиндан сўнг хуш кайфиятда уйга йўл оламиз,  - деди тажрибали мутахассис.

- "Ал Дуҳаил" - "Локомотив" баҳси қизиқарли тарзда кечишига аминман.  Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишади.  Мухлислар зерикиб қолишмайди,  деб ўйлайман.  Ўтган турда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик.  Бу сафар ғалаба қозонишимиз шарт.  Зеро олдимизда гуруҳдан чиқиш ва мусобақадаги иштирокни давом эттириш вазифаси турибди,  - деди маҳоратли футболчи.


Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика