RU

Последние новости

01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  0 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  4 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  0 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  3 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  5 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини бошланди Новости

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини бошланди

Теги :  Андижон
Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар бугун тушликдан сўнг Тошкентда йиғилди.

Жамоа аъзолари учун пойтахтимиздаги муҳташам “Туркистон” меҳмонхонаси вақтинчалик қароргоҳ вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар эртадан икки маҳалдан олиб борилади. Футболчилар “Обод” стадионида шуғулланади. Ушбу йиғин чоғида бир нечта синов-назорат ўйинларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Хусусан, Бекободнинг “Металлург”, Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда Қозоғистоннинг “Махтаарал” жамоалари билан ўйин ўтказиш юзасидан келишиб олинган.  

Тошкентдаги йиғинга ўтган йили “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Отахонов, Дилмурод Маҳмудов, Жаҳонгир Маҳсудов, Бахтиёр Қосимов, Мақсуд Маҳмудов, Ойбек Нурматов ҳамда Алишер Абдувоҳидов жалб этилганини айтиш лозим.

Шунингдек “УзДонгЖу”дан Усмонали Исмоналиев, Зийнатилло Икромжонов, “Янгиер”дан Хусан Олимжонов, Артур Маматказин, Уйғун Бобоназаров, “НБУ-Осиё”дан Суннат Абдуллажонов ва Миршоҳид Олимов ҳамда “Цементчи”дан Маъруф Зокиржонов каби ўйинчилар ҳам “бургутлар”нинг пойтахт йиғинига таклиф этилган.  

Айни дамда мураббийлар штаби таркибни шакллантириш учун селекция ишлари бўйича ҳам жиддий ишлар олиб бормоқда.  
 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика