RU

Последние новости

09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  18

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади" Новости

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади"

Сўнгги йилларда чемпионатимизга ташриф буюраётган легионерлар савияси тушиб бораётгани ҳеч биримиз учун янгилик эмас.

Бироқ клубларимиз яқин мавсумларга келиб бу борада олдинга силжишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳусусан жорий мавсумда "Андижон" сафида тўп тепаётган болгариялик ҳимоячи Пламен Димов ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари, жамоада етакчиликни қўлга олишга интилаётгани кўпчиликка манзур келмоқда. Биз 14-тур учрашувлари бошланишидан олдин Пламен Димовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон" учун ҳам, "Турон" учун ҳам ўтган турнинг аҳамияти юқори эди. Боиси икки жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган, Суперлигада жон сақлаш учун курашаётганди. Учрашувнинг муҳимлилик даражаси фақат шу омилларга боғлиқ эдими? Келинг дастлаб шу ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

-  Жамоаларнинг ҳолати тенглигими билан бирга ўйин дерби мақомида эди. Икки жамоа уч очко сув ва ҳаводек зарурлиги боис майдонга катта босим билан чиқишди. Кўрган бўлсангиз курашлар кўп бўлди. Қайсидир маънода "Турон" билан дуранг қониқарли, дея оламан. Бир очко ҳам очко ҳисобланади. Рақиб жарима майдончаси ичида кўплаб голли вазиятлар яратганимизга қарамасдан биттадан ортиқ гол ура олмадик. Эндиликда бор эътиборимиз "Қизилқум" билан учрашувга қаратилган. 

- Жамоани иккинчи даврага Ёрқин Назаров тайёрлади. Тан олиш керак ушбу мураббий бошқарувида "Андижон" ўйинни яхши йўлга қўя олди, рақибларига жуда яхши қаршилик кўрсатди. Шундай экан Виктор Кумиковнинг келиши тактика ва схемани ўзгартириб юбормадими? 

- Тўғри айтдингиз. Биринчи давра охирига келиб чемпионатнинг топ 3та клуби билан тенгма-тенг ўйнадик. Жамоамизга шунчаки тажриба етишмади. Биласиз таркибимизда бу йил катта футболда дебют қилаётганлар бор. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида таркибимизга легионерлар келиб қўшилди. Улар билан ҳам бир-биримизни тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Ҳозирда шу жараён кетмоқда. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Ўзбекистонга келаётган хорижлик футболчиларнинг чемпионатимизга мослашиши турлича кечади. Айримлари тезда киришиб кетади, яна баъзиларида бу узоқ вақт талаб қилади. Чемпионатимизга кўникиб кетдингизми?

- Менда мослашиш жуда тез юз берди. Майдонга тушган заҳотим жамоадошларим билан бир-биримизни тушуниб олдик. Ўзбекистонда футболни яхши кўришади. Мухлислар стадионларда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Клублар эса керакли шароитларни яратиб беришга интилишмоқда. Майдонлар эса футбол ўйнаш учун қулай, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика