RU

Последние новости

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  17 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  8 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Андижонда “Чарм тўп-2019” вилоят босқичи якунига етди Новости

Андижонда “Чарм тўп-2019” вилоят босқичи якунига етди

Юртимизда ёшларни спортга жалб этиш, маҳаллаларда миллионлар ўйинига бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида “Чарм тўп-2019” мусобақаси ташкил этилган.

Мазкур мусобақа Андижон вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилиб, кеча турнирнинг финал ўйини бўлиб ўтди.

Бош соврин учун кураш Шаҳрихон туманининг “Якка тут” МФЙ ва Избоскан туманининг “Туячи” МФЙ жамоалари ўртасида кечди. Мусобақанинг финал учрашуви Андижон шаҳар, Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Андижон-Академия”сининг сунъий қопламали майдонида кечди. Финални собиқ футболчи, эндиликда ўзини ҳакамликда синаб кўраётган Лочин Долимов бошқариб борди.

Қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтган учрашувнинг асосий тайми 2:2 ҳисоби билан якунига етди. Ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди. Лотореяда шаҳрихонликларнинг омади чопди дейиш мумкин. Сабаби “Якка тут” МФЙ жамоаси пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида устун келиб, бош совринга эга чиқди.
Ўйин якунлангач, мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда Андижон вилоят ҳокимлиги, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда Андижон вилоят ёшлар иттифоқи вакиллари сўзга чиқиб, ҳаваскор футболчиларга ўз дил изҳорларини билдириб, эсталик учун бир қатор совғалар, медаллар ва Кубокларини топширди.

Шу тариқа “Чарм тўп-2019” республика миқёсидаги мусобақасининг вилоят босқичи якунига етди.






Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика