RU

Последние новости

21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  35 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  10 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  12

"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман" Новости

"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"

Яқинда қозоғистонлик 19 ёшли иқтидор эгаси Абинур Нуримбет "Андижон" клуби билан шартнома имзолади ва илк бор Ўзбекистон Суперлигасида фаолият олиб боради.

Футболчи ушбу янги чақирувни ижобий қабул қилди ва ўзини кўрсатишга тайёр. Клуб матбуот хизмати у билан интервью уюртирди ва бир қатор саволларга жавоб олди.

- Абинур, "Андижон" клубига хуш келибсиз. Ҳаммаси қандай содир бўлди?

- "Гомел"дан кейин уйим – Таразда бўлдим. Университетдаги ўқиш масаласи билан шуғулланаётгандим. Кейинчалик шартнома имзолаш имконияти билан "Андижон" йиғинларида қатнашиш таклифи келиб қолди.



- Бир неча кундан бери клубнинг ёзги йиғинида иштирок этяпсиз. Дастлабки таассуротларингиз қандай?

- Жамоадаги муҳит яхши, мени илиқ қабул қилишди, ҳаммаси зўр кетяпти.

- Сизни "Қозоғистоннинг Арда Гюлери" деб аташмоқда. Бу таққослаш сизга ёқадими?

- Гюлер билан таққослашлари ҳақида билмайман. Қолаверса, у чапақай, мен эса ўнгақайман.

- Бунгача "Андижон" жамоаси ҳақида нималарни билардингиз?

- Ўйинлар шарҳини кўрдим. Ҳар қалай, у ерда Белурусдаги собиқ жамоадошим Рустам тўп тепади. У менга мухлислар қаттиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди. Чиндан ҳам ишқибозларнинг трибунадаги зўр қўллаб-қувватлашларини сездим.



- Дарвоқе, ўзингиз учун рақам танладингизми?

- Ҳозирча танлаганим йўқ.

- Олдин Беларусь чемпонатида Рустам Турдимуродов билан бирга ўйнагансиз. Энди у билан яна бир жамоадасиз. Буни кутганмидингиз?

- Агарда ростини айтсам, ҳаммаси бунчалик тез рўй беришини сира кутмагандим. Мавсум бошида бутун мавсумни "Гомел"да ўтказишни режалаштирган эдим.

- Ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз?

- Ҳозир бутун диққат-эътиборим "Андижон" мақсадларига қаратилган, раҳбарлар, жамоа мураббийлари қўяётган мақсадларга эътибор қаратганман. Келажакда эса албатта Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика