RU

Последние новости

00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  0 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  1 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  0 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  9 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  6 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  29 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  29 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2

Андижон вилояти футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди Новости

Андижон вилояти футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Аввала хабар берганимиздек, яқинда Андижон вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти ўзгарди.

Янги раҳбар Каримов Бекзод Ҳамидуллаевич бугун вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказди. Унда вилоят болалар ва ўсмирлар футболида ишлаб келаётган мураббийлар ҳамда маҳаллий ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этди.

Мазкур йиғилиш Бўстон даҳасида жойлашган "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби"нинг мажлислар залида ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад шуки, расмий равишда яқиндан танишув, долзарб муаммолар ва келгусида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни эшитиш эди. Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти унда вилоятдаги болалар мураббийларининг таклиф ва мулоҳазалари билан қизиқди ва болалар футболини янада ривожлантириш мақсадида янги ғоялар берилиши ҳамда бунинг устида ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб, фаолият юритиш кераклигини аълоҳида таъкидлади.

- Вилоят футбол федерациясининг энг биринчи рақамли қиладиган иши бу - болалар футболини ривожлантириш. Ишонаманки вилоятимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Фақат биздан уларни излаб топиб, тўғри йўналишда тарбиялаб бориш талаб этилади. Тушунаман бугунги кунда кўплаб спорт ва футбол мактабларида керакли жиҳозлар етишмовчилиги учраб туради. Ёхуд майдон масаласи бўйича муаммолар талайгина. Футболни ривожлантириш учун аввало ушбу камчиликларга барҳам беришимиз жоиз. Биз ушбу муаммоларни Ўзбекистон футбол федерацияси, Вилоят ҳокимлиги ҳамда спорт қўмитасининг амалий ёрдами орқали бартараф этишга харакат қиламиз. Ўйлаб қарасангиз ҳаммада камчилик бор. Иш бор жойда, камчилик ҳам бўлади албатта. Лекин уларни ўзимиз бартараф этиб боришимиз керак - дейди Бекзод Каримов.


Йиғилиш чоғида Илҳом Устахонов, Фозил Бобораҳимов, Шакир Галимов ҳамда Аҳрор Иминов каби мураббийлар вилоят футбол федерацияси вакилларига узларининг айрим таклиф ва мулоҳазалари билан мурожаат қилди. Хусусан иккинчи лигадаги ўйинларнинг савиясини ошириш учун қилиниши керак бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.
 - Вилоят иккинчи лигаси бу  қайсидир маънода Вилоят футбол федерациясининг савиясини кўрсатиб беради десам хато бўлмайди. Ушбу мусобақани ўтказишда ҳар йили турли муаммоларга дуч келинади. Кўп жамоаларнинг иштиёқи молиявий жиҳатига тўғри келмайди. Лекин ҳар бир туман имкон қадар ўз жамосини чемпионатда иштирок этишини таъминлаб келади. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Ишни яқинда бошладим, вилоят иккинчи лигасининг савияси ҳақида тайинли бир нима дейиш қийин. Бу йил имкон қадар мусобақани кўтаринки руҳда якунлаб, келаси йилдан ўзимизнинг аниқ иш дастуримиз орқали фаолият юритамиз - дея сўзини якунлади вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти.


Йиғилишнинг иккинчи қисми вилоят футболида фаолият юритаётган ҳакамлар ва уларнининг ишини баҳолаб борувчи назоратчи ҳакамлар иштирок этди. Мазкур йиғилишда ҳам вилоят футбол федерацияси вакиллари ҳакамликдаги камчиликлар ва уларни бартараф этиб бориш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни тинглади. Бугунги кунда биринчи лига мусобақаларида назоратчи ҳакам сифатида фаолият юритиб келаётган Исломжон Раҳимов вилоятдаги ёш ҳакамларнинг биринчи навбатда соҳага бўлган қизиқишини орттириб бориш кераклигини ва албатта янги-янги жорий этилаётган футбол қоидаларини ёдлаб бориши муҳимлигини куюниб гапирди. Ундан ташқари таниқли собиқ ҳакам, бугунги кунда вилоят иккинчи лига ўйинларида назоратчи сифатида ишлаб келаётган Муҳаммадқосим Тўхтасинов ҳам ўз таклифларини билдирди. Ўз вақтида олий лигада ҳакамлик қилган Рустам Ҳамидов ҳам соҳа вакилларига тааллуқли бўлган фойдали таклифларини бериб ўтди. Қолаверса бугунги кунда вилоят футбол федерациясида фаолият юритиб келаётган таниқли ҳакам Анвар Маражабов ҳам иккинчи лигадаги ҳакамлик борасида кескин ва шу билан бирга аччиқ ҳақиқатларни айтиб ўтди. Йиғилиш чоғида, вилоят футбол федерациясининг бу борадаги мақсади биринчи ва олий лига мусобақаларини бошқариб борувчи ҳакамлар сонини ошириб бориш эканлиги айтилди. Бунинг учун иқтидорли, ҳакамликка бўлган қизиқиши юқори ҳамда ўз устида ишлашни канда қилмайдиган ёшларни ҳам жалб этиб, ўқитиш кераклиги энг асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.
Вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти, Бекзод Ҳамидуллаевичнинг айтишича, эндиликда ҳар ойнинг сўнгги кунида болалар мураббийлари ва ҳакамлар билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари фикр алмашилади.

Йиғилиш шу тариқа дўстона ва самимий руҳ остида якунига етди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика