RU

Последние новости

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  3 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

"Андижон" Осиёнинг энг яхши мураббийига таклиф юбормоқчи Новости

"Андижон" Осиёнинг энг яхши мураббийига таклиф юбормоқчи

Хабарингиз бор, яқинда “Андижон” жамоасида бош мураббий истеъфоси юз берди.

Бунгача жамоа бошқарув постида ишлаб келган Александр Хомяков ўз аризасига кўра, “бургутлар” лагерини тарк этди. Шунингдек унинг яқин ёрдамчиси бўлган Жамшид Саидов ҳам ўз аризасига кўра жамоа билан хайрлашди.

 

Шу боис эндиликда “Андижон” футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабига янги мутахассисларни таклиф этишни режалаштириб турибди. Олинган маълумотларга кўра, андижонликлар Рауф Инилеевга таклиф юбормоқчи. 2007 йилда Осиёнинг энг яхши мураббийси дея эътироф этилган 70 ёшли мураббий яқин орада “Андижон” раҳбарияти билан музокарага киришиши мумкин. Мухлислар яхши билишса керак, Рауф Талгатович 2006 йили “Андижон” жамоасини бошқарганди. Ўша йили биринчи даврани жамоа 5-ўринда якунлаган бўлса-да, Инилеевга чиқиш эшиклари кўрсатилиб, унинг ўрнига Эдгар Гесс олиб келинганди. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Инилеев бу сафар “Андижон”га маслаҳатчи мураббий сифатида келиши мумкин. Чунки бош мураббий лавозимига Диёрбек Мирзабоев асосий номзод эканлигини айтиш мумкин. 2018 йилдан буён жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётган 35 ёшли Диёрбек Мирзабоев клуб раҳбариятининг қарорига кўра, эндиликда бошқарувни ўз қўлига оладиган бўлди.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика