RU

Последние новости

20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  1 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  3 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  0 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  11 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  6 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  12 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3

"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди Новости

"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди

"Бургутлар" Анталия йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини режадагидек Босния ва Герцеговинанинг "Борас Баня-Лука" жамоасига қарши ўтказди.

"Миракл" стадионидаги мазкур учрашув кутилганидек кескин ва муросасиз тарзда кечди. Бу сафарги рақиб анча жиддий бўлиб, ўтган йили Боснияда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва ҳозирда мавсумнинг биринчи қисмидан кейин 2-ўринда бормоқда. Қолаверса, клуб Европа Конференция лигасида иштирокини давом эттирмоқда.

“Андижон” кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатди. Учрашувда Хомяков жамоаси тезкор гол уриши ҳам мумкин эди. Майдон марказидан узатилган ажойиб пасдан кейин ҳужумчи Ислам Машуков дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Бироқ Исламнинг зарбаси йўлига рақиб посбони тўғаноқ бўлган ҳолда жамоасини голдан сақлаб қолди.

Бўлим охирларида эса “Андижон” дарвозабони Элдор Адҳамов ҳам ўз сейвини намойиш қилган ҳолда рақибнинг хавфли зарбасини бартараф қилди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида жамоамизда тўлиқ таркиб алмаштирилди. Учрашувдаги ягона гол эса 73-дақиқада боснияликлар томонидан киритилди.

Яна бир вазиятда эса Лука Ускокович дарвозамизга кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди. Учрашув охирларида “Андижон”нинг босниялик легионери Мирзад Механовичда ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имконият юзага келганди. Аммо унинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Ушбу беллашув “Андижон” учун жуда  фойдали бўлди. Боиси, ўйин ритмида бўлиб турган рақибга жиддий қаршилик кўрсата олди", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "бургутлар"нинг навбатдаги ўйини 7 февралга белгиланган ва шу куни иккита рақибга қарши майдонга тушади.


"Андижон" – "Борас Баня-Лука" 0:1
2 февраль. Анталия. "Миракл" стадиони.
Гол
: Барт Мейжерс, 73 – 0:1.
Ҳакамлар: Турул Челик, Ахмед Айдинсой, Ибраҳим Ўздемир.
Огоҳлантиришлар: Шохжаҳон Ёрқинбоев – Сржан Граховас, Барт Мейжерс.

"Андижон": Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Миомир Журичкович, Усмонали Исмоналиев, Олег Зотеев, Абдулвоҳид Ғуломов, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов, Ислам Машуков.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Моҳир Комилов, Лука Ускокович, Абубакир Ашуров, Абдураҳмон Комилов, Сардор Азимов, Дониёр Абдуманнопов, Дамир Темиров, Искандар Шойқулов, Мирзад Механович, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Шахром Самиев.

"Борас Баня-Лука": Филип Манойлович, Саво Шушич, Барт Мейжерс, Лука Зорич, Себастян Херера, Зоран Квершич, Сржан Граховас, Давид Вукович, Стефан Савич, Давид Чавич, Жорже Деспотович.


Фото: "Андижон" футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
03 фев 16:35:39
Xan
Демак Андижон емон уйнамабди
+1   
03 фев 16:35:23
BarsAndijon
Дублёримиз дарвозабони Мохирбек сал адашди голда бемалол ютсак буладигон уйин эди .асосийси уйин комбинациялар ухшаяпти янги уйинчилар савияси юкори экан
   
03 фев 18:17:38
Dreamman
Андижон газини бос
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика