RU

Последние новости

18:16"Динамо" - "Навбаҳор". Асосий таркиблар билан танишинг  1 17:50Про лига. "Қўқон-1912" - "Дўстлик"  0 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  6 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  17 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  25 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   1 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   8 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0

“Андижон” назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди Новости

“Андижон” назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Теги :  Андижон
Янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб бораётган “Андижон” бугун иккинчи босқич йиғинидаги дастлабки назорат учрашувини ўтказди.

Спарринг рақиб сифатида “Навбаҳор” ёшлар жамоаси танланди. Андижон шаҳар, Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “ФИМИ” сунъий майдонида кечган баҳс иккалда жамоа мураббийлари учун ҳам ҳақиқий синов бўлди дейиш мумкин. Боиси ўйиннинг ҳар бир тайми 60 дақиқадан иборат бўлиб, мураббийлар ихтиёридаги ҳар бир футболчига бир таймдар ўйнаш имконини берди ва бу орқали улар кўрикда бўлиб турган ўйинчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди.  

Учрашувнинг биринчи бўлими андижонликларнинг бенефисига айланиб кетди. Аввалига Миршоҳид Олимов боши билан дарвоза тўрини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Ушбу марказий ҳимоячи бунгача “НБУ-Осиё” жамоасида ўйнаб келаётганини айтиб ўтиш лозим.  

Иккинчи гол ҳам ўзини узоқ вақт куттириб қўймади. Асли анждижонлик бўлган ва ўтган мавсум фаолиятини қўшни Қирғизистон чемпионатида ўтказган Алишер Тўхтасинов дарвозага зарба беришга ноқулай тарзда турган бўлишига қарамай, ўнг оёқда аниқ зарба бериб, иккинчи голни киритди.  

Орадан бироз вақт ўтгач, Тўхтасинов ўз дублини расмийлаштирди. Бу сафар у рақиб посбонини боши билан йўллаган зарбаси орқали ожиз қолдирди.  

Тайм шу тариқа мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.  

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам таркиб бутунлай ўзгарди. Янги кучлар ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилган бўлсада, стадионга ташриф буюрган мухлислар битта голга гувоҳ бўлди холос. “Янгиер” жамоасидан таклиф этилган иқтидорли ҳужумчи Уйғун Бобоназаров кучли ва аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этиб, ўйинда якуний нуқтани қўйди.  
Шундан сўнг дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Шу тариқа “Андижон” назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.  

“Бургутлар”нинг Андижондаги ўқув-йиғини давом этади.  

 
14.01.2018 йил
Назорат учрашуви.

“Андижон” – “Навбаҳор” 4:0 (3:0).
Андижон. “ФИМИ” стадиони.

Ҳакамлар: 
Акмал Раҳимов, Элзиёд Исомиддинов, Хушнуд Суюнбооев.

“Андижон”: Илёс Исмоилов, Шохруҳ Эргашев, Абдурасул Комилов, Миршоҳид Олимов, Аббос Пўлатов, Суннат Абдуллажонов, Усмонали Исмоналиев, Жаҳонгир Маҳсудов, Мақсуд Маҳмудов, Алишер Тўхтасинов, Алишер Абдувоҳидов.  

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Зуҳриддин Қаҳҳоров, Акмал Раҳматуллаев, Сирожиддин Еттибоев, Ориф Абдуғаниев, Рамзиддин Тўхтаназаров, Миржалол Ражабов, Уйғун Бобоназаров, Абдулло Абдулазизов, Аҳрор Ўктамов, Зийнатилло Икромжонов, Бунёд Жакбаров, Абдураҳмон Комилов.  

Голлар: Миршоҳид Олимов. Алишер Тўхтасинов. Алишер Тўхтасинов. Уйғун Бобоназаров.  

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика