RU

Последние новости

13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  1 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  0 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  2 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   2 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  12 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3

Анчелотти "Осасуна" билан дурангдан сўнг: "Реал" ғалаба қозонишга ҳақли эди, лекин бизда ҳеч қандай баҳона йўқ" Новости

Анчелотти "Осасуна" билан дурангдан сўнг: "Реал" ғалаба қозонишга ҳақли эди, лекин бизда ҳеч қандай баҳона йўқ"

Карло Анчелоттининг фикрича, "Реал" "Осасуна" устидан ғалаба қозонишга лойиқ эди.

Мадрид клуби Испания чемпионати доирасидаги ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Биз учун бу энг яхши кун эмасди, лекин биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик.

Мен пенальти тепувчини алмаштириш ҳақида ўйладим, лекин Карим Бензема ўтган мавсумда иккита муҳим пенальтидан унумли фойдаланган. У жамоадаги энг яхши пенальтичи ҳисобланади.

Бизда ҳеч қандай баҳона йўқ. Таркиб жуда яхши. Ўйин биз хоҳлагандек ўтмади.

Агар пенальтидан гол урганимизда, ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Умуман олганда, жамоа яхши ўйнади. Бундай учрашувлар чемпионат вақтида учраб туради.

Бизнинг жуда яхши сериямиз тугади, аммо энди бошқасини топмоқчимиз.

"Реал" ғалаба қозонмаса, ҳеч ким ўзини хурсанд ҳис қилмайди. Дуранг бизни хафа қилади, аммо яқин орада бунга муносаб жавоб берамиз", – деди Мадрид клуби бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида, Бензема 76-дақиқада пенальтидан тепган тўп тўсинга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика