RU

Последние новости

17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  2 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  5 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   1 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  15 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  9 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  3 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1 13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   22 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  23

Амиржон Сафаровнинг хет-трики "Динамо"га ғалаба келтирди Новости

Амиржон Сафаровнинг хет-трики "Динамо"га ғалаба келтирди

Про-Лига баҳсларига Тошкентда тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси навбатдаги назорат учрашувини Про-Лига иштирокчиси “Пахтакор-2” жамоасига қарши ўтказди.

“Сурхон”га қарши баҳсда бўлгани каби ушбу ўйинда ҳам “Динамо” мураббийлар штаби деярли икки кун олдинги бошланғич таркибни туширишди. Баҳс тажриба ва маҳорат бобида рақибдан устун бўлган “динамочилар” устунлигида ўтди.

Бутун учрашув давомида анча фаол тўп сурган самарқандлик 22 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаров ўйин давомида “хет-трик” қайд этиб, учта голи билан “Динамо” жамоасига ғалаба келтирди. Шу куни мураббийлар иккита таркибга ўйин амалиёти беришди.

Назорат учрашуви. Тошкент.

1 март (пайшанба)

«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР-2» - 3:1

Голлар
: Амиржон Сафаров 9, 38, 69 – А. Камолов 40.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Локаев, Виктор Григорьев, Ҳакимхон Аъламхонов, Азиз Суюнов, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Жасур Ашуров, Марадона Сафаров, Амиржон Сафаров.

«Динамо» (2-бўлим): Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Абдулло Абдуллоев, Темур Файзуллаев, Комил Шарофутдинов, Дамир Темиров, Фарзин Мухторов, Жасур Қурбонов, Элбек Отақулов, Фаррух Шотурсунов.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” йиғин доирасидаги навбатдаги учрашувни 3 март куни Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ёшларига қарши ўтказади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика