RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  40 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  9 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  30 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1

Алишер Никимбаевдан ЖЧ-2022 учун қурилаётган стадиондан репортаж Новости

Алишер Никимбаевдан ЖЧ-2022 учун қурилаётган стадиондан репортаж

Айни пайтда Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида қуйидаги маълумотни ёзиб қолдирди.

Бугунги кунга қадар мен Жаҳон чемпионати вақтида 13та стадионда бўлганман (Германияда 9та, ЖАРда 4та). Бундан ташқари Жаҳон чемпионати якунлангач ўйинлар ўтган бир қатор стадионларга борганман (Саппоро Дом, Сеул, Сувон, Откритие-арена, Зенит-арена). ЖЧни қабул қилиб бўлгач ва каттагина қайта қурилишни бошдан кечирган "Уэмбли", "Олд Траффорд" ва "Сантьяго Бернабеу"да бўлганман. "Лужники"га реконструкцияга қадар борганман. Бугун эса Жаҳон чемионати учун маҳсус қурилаётган стадионда бўлдим.

ЖЧ-2022 баҳсларини қабул қиладиган 8та стадиондан фақат биттаси қуриб бўлинган - "Халифа". У қайта таъмирланган. Қолган 7та ўйингоҳ қурилишнинг турли даражасида. Биринчи бўлиб "Ал-Вакра" стадиони тайёр бўлади. Мазкур стадионда шу йилнинг ўзида очилиш баҳси бўлиб ўтади. Бугун ушбу стадион қурилиш жараёни билан танишдик.

Бу стадион 40 000 томошабинга мўлжалланган бўлади. Аммо Жаҳон чемпионатидан кейин трибунанинг иккинчи яруси олиб ташланади ва сиғим икки баравар кичраяди. Олиб ташланган трибуна маҳаллий федерацияга берилади.

"Ал-Вакра" Қатар иккинчи дивизионида иштирок этувчи клуб. ЖЧдан сўнг нафақат 20 000 томошабинлик стадионга, балки ўйингоҳ ҳудудида жойлашган кўнгилочар масканга эга бўлади.

Айтганча, қурилиш вақтида хафвсизлик жуда кучли. Бизга фақат каскалар ва маҳсус жилетлар эмас, балки маҳсус оёқ кийим ҳам беришди, - деб ёзади Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика