RU

Последние новости

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳим аъло даражада"  0 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  38 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчирди" Новости

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчирди"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ПФЛ клубларга қўйган талаб ҳақида пост қолдирди.

"Менга ПФЛ (бу қисқартманинг тўлиқ кўриниши қандай бўлмасин) ўзининг мантиқсиз талабларини оқлаш учун етакчи лигалар, масалан, ЛаЛига тажрибасини кўрсатиши ёқади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Испанияда телетрансляцияга трибуналардаги бўш жойлар тушиб қолса ёки стадион мухлислар билан 70%дан кам тўлса клублар жазоланади. 29 минглик стадионга эга бўлган "Сельта" иккита ўйинда 16 ва 17 минг мухлис йиғгани учун икки марта жаримага тортилган.

Аммо бошқанинг тажрибасини кўр-кўрона кўчиришдан аввал, нега бундай бўлганини тушуниб олиш керак. 2,9 млрд. евролик ТВ шартнома имзолаганидан сўнг телевидения босими остида ЛаЛиганинг шартлари пайдо бўлди. Яъни телевидения Испания учун рекорд суммага битим тузиб, ўз шартларини қўя бошлади. Уларга чиройли кўриниш керак, бош трибуналар эса маҳсулот нархини тушириб юборади.

Ҳар қандай холатда ҳам талаблар телевизион ҳуқуқлар нархи ошишидан сўнг пайдо бўлди. Яъни мантиқли занжир. Шунга қарамай ЛаЛиганинг талабларини жиддий танқид қилишмоқда. Стадион мухлислар билан 70%га тўлдириш Испания учун амаллаб бўладиган вазифа. Бу қоида бизнинг стадионларга тўғри келадими? Сўнгги марта қачон миллий чемпионат ўйинларида "Бунёдкор" стадионининг ҳеч бўлмаса ярми тўлган? "Пахтакор" ҳар бир уй учрашувида 23 минг мухлис тўплай олиши ҳақиқатга тўғри келадими? Пахта мавсуми бошланса вилоятлар жамоалари нима қилади?

Саволлар кўп. Яна биттасини қўшишим мумкин. Нега ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчириб, ишдаги энг муҳимини ўрганмайди, масалан, чемпионат иштирокчилари сонини бир ой олдин аниқлаш. Клубларга эса чет эл тажрибасига эътибор қаратишни маслаҳат бера оламан холос. Россиянинг бир клуби бўш трибуналарни шундай тўлдирди" - деб ёзди Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика