RU

Последние новости

19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  13 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20

Алишер Латипов: "Мавсум олдидан кучли бешлик вазифаси қўйилганди" Новости

Алишер Латипов: "Мавсум олдидан кучли бешлик вазифаси қўйилганди"

Про-лиганинг 16-тури доирасида "Шўртан" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов ўз фикрларини билдирди.

- Барча гувоҳи бўлганидек, ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Лекин бунинг иложиси бўлмади. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Бу ўйинни эсдан чиқарамиз, барчасини яхши тахлил қилиб, "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- Биринчи голга фикрингиз. Тўпга биринчи бўлиб ким улгуриши керак эди: дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Бу ерда фақатгина дарвозабонда эмас, ҳимоячиларда ҳам хато бор эди. Хато кетма-кет кетди ва шу сабабли гол урилди.

- Тезкор голдан кейин жамоадагилар ўзларини йўқотиб қўйишмадими?

- Йўқ, имкониятлар бўлди. Бугун омад ҳам биз томонда бўлмади. 

- Бугун урилган голларнинг барчаси чап қанотдан ўтказиб юборилди. Нималарнидир ўзгартиришни ўйламадингизми?

- Ўйлаб кўрдик, лекин ҳозирги ҳолатимизда бунинг имконияти бўлмади. Чунки бир қанча футболчиларимиз жароҳатда. 

- Белгиланган пенальтида дарвозабонга қандай эътирозингиз бор?

- Эътироз йўқ. Дарвозабон ҳам ҳаракат қилди. Барча голларни ўнг томондан ўтказиб юбордик.

- Мавсум бошидаги мақсад ва вазифа қандай эди ва жамоа буни бажаряптими?

- Мақсад бор эди - кучли бешликка кириш вазифаси қўйилганди. Ҳаракат қиламиз, буёғи футбол. Қўлимиздан келганини қиламиз.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика