Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"
28 мая 23:18
Новости
Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"
Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Шўртан" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Алексей Евстафеев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин бўйича қаердадир ютқаздик ёки устун келдик. Мағлубиятга учрадикми, демак қаердадир яхши иш олиб бормадик. Ўйин натижасига таъсир ўтказадиган хатолар бўлди. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Биз эса навбатдаги баҳсларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.
Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади. Шунингдек, диққатни ҳам йўқотдик. "Шўртан" ҳам бизни ўргангани кўриниб турибди.
Жамшид Қобулов ва Тимур Усмоновга келсак, ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Уларнинг тажрибаси бор. Жамоамизга фойда келтиришига ишонаман",- деди Алексей Евстафеев.
Комментарии