RU

Последние новости

16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  0 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  7 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1

Алексей Евстафеев: «Мақсадимиз битта – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш» Новости

Алексей Евстафеев: «Мақсадимиз битта – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев шогирдларининг мусобақа тайёргарлиги, шунингдек, рақиб жамоалар ҳақидаги фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди.
3 октябрь, пайшанба куни Доҳадаги Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида иштирок этадиган терма жамоа бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ҳам маҳаллий ва хорижлик журналистларнинг бўлажак баҳслари тўғрисидаги саволларига жавоб берди.

«Саралаш баҳсларида иштирок этаётган барча жамоалар каби, биз ҳам ўз олдимизга ягона мақсадни қўйган ҳолда бу ерга келганмиз – Осиё чемпионати финал босқичини қўлга киритиш. Ушбу мақсад рўёби учун барча иштирокчилар яхши тайёргарлик кўргани ҳам аниқ. Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз ва, айни вақтда, барча учрашувларда ғалаба учун тўп сурамиз. Мусобақа арафасида эса барча жамоаларнинг имкониятини тенг баҳолаган бўлардим», - деди ўзбекистонлик ёшлар устози.

«Саралашдаги дастлабки ўйинимиз Туркманистонга қарши кечади. Биринчи тур ўйинларида томошабин сифатида иштирок этишимиз, қайсидир маънода, бизнинг фойдамизга ҳам ишлайди – биз Туркманистоннинг камида битта ўйинини кўришга муваффақ бўламиз. Шундан келиб чиқиб, 6 октябрь куни қандай режа асосида тўп суришимизни янада аниқлаштириб оламиз», - деди Евстафеев.

«Бизда барча рақибларимиз тўғрисида, батафсил бўлмаса-да, етарли даражада ахборотлар бор. Хусусан, Ҳиндистон ёшлари терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, уларда яхши мутахассис иш олиб бормоқда. Колм Тоални Ўзбекистонда ишлаган даврларидан бери биламан, бундан ташқари у билан ёшлар ўртасидаги 2011 йилги саралаш баҳсларида ҳам тўқнаш келгандик. Сўнгги йилларда унинг қўл остидаги жамоаларнинг натижалари яхшиланиб бормоқда ва ушбу мутахассис ҳар вақт жамоаларни яхши тайёрлай билган», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Терма жамоа ташкил этилганидан бери, деярли ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди. Йиғинлар доирасида бир қатор халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳам улгурдик. Жумладан, март ойида БААда ташкил этилган «Emirates Cup» мусобақасида иштирок этиб, БАА, Саудия Арабистони ва Қатар ёшлар терма жамоасига имкониятни бой бергандик. Бироқ у вақтда жамоа энди ташкил этилгани учун ҳам, учрашувларда натижа муҳим бўлмаган. Шунингдек, сентябрь ойида Япония ёшларига қарши Тошкентда иккита назорат ўйини ўтказдик», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Шунингдек, 3 октябрь куни «А» саралаш гуруҳида иштирок этувчи бошқа терма жамоаларнинг бош мураббийлари ҳам журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш босқичи доирасидаги илк учрашувини 6 октябрь, якшанба куни Туркманистон ёшларига қарши ўтказади. Ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси»да ўзбекистонлик ёшлар кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика