RU

Последние новости

21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  35 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  10 20:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  12

Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради» Новости

Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»

«Андижон»нинг «Пахтакор»га қарши учрашувидан кейин «Андижон» бош мураббийи Александр Хомяков якунига етган йиғин борасида қуйидагича фикр билдирди.

- Александр Андреевич, мана жамоанинг ёзги йиғини ҳам якунланди. Ҳаммаси сиз ўйлагандек кечдими?

- Йиғинимиздаги охирги ўйинимизни ўтказдик. Режа бўйича йиғинни қай тариқа ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради. Афсуски, селекция ишларимиз кўнгилдагидек кечмаяпти. Яна айрим позицияларни кўчайтиришимиз керак. Лекин ҳозирча буни иложи бўлмаяпти. Ҳали бироз вақт бор. Балки амалга ошиб қолар, агар имконини қилолмасак, шу ҳолатда ҳам ўз кучимизга эътибор қаратамиз.

- Шерзод Эсанов Россиянинг «Акрон» клубига трансфер қилинди. Унинг у ердаги имкониятини қандай баҳолайсиз ва футболчининг кетиши «Андижон» учун жиддий йўқотишми?

- Бу ўйинчининг потенциалидан келиб чиқиб, йўқотдикми-йўқми, келгуси ўйинларимиз кўрсатиб беради. Ҳозирдан тахмин билдира олмайман. Унинг келгуси фаолиятига омад тилайман. Менинг қарашимча, асосий таркибни аниқлаб олиш осон бўлмаяпти. Лекин мен ҳозирги йигитларга ишонаман, улар ишончни оқлашади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика