RU

Последние новости

18:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон (матнли трансляция)  0 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  39 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  7

Александр Хомяков: “Регламентга ўзгартириш киритилишида бироз шошқалоқлик бўлди” Новости

Александр Хомяков: “Регламентга ўзгартириш киритилишида бироз шошқалоқлик бўлди”

“Нефтчи” – ” Машъал ” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

– Бугун шогидларим  ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш этишмади. Балки жадвалдаги ўрнимиз ҳам бунга таъсир қилаётгандир. Баҳсда йирик ҳисобда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Аламлиси, хар иккала бўлимни ҳам гол ўтказиб юбориш билан бошладик. Фикримча, йигитлар чемпионатни  эрта якунлаб қўйишди, чоғи. Мен мураббийман. Менинг вазифам футболчиларни хар бир баҳсда охиригача курашишга даъват этишдан иборат ҳисобланади.

“Нефтчи” ҳақида фикрларингиз?


– Фарғона жамоасини охирги баҳсларини кузатиш имконияти бўлмади. Бироқ ҳимоя чизиғи анча кучайган эканлиги, шунингдек интизомли футбол йўлга қўйилгани мени эътиборимни тортди. Шу ҳолос. Очиғи, рақиб ҳақида чуқур фикр билдириш мен учун мураккаб ҳисобланади.

– “Машъал”нинг япониялик легионери нега майдонга тушмади?


– Баҳс давомида мажбурий ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабаб уни майдонга туширишнинг имкони топилмади.

– Кейинги йили Олий лигада 12 та жамоа бўлиши эълон қилинди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?


– Мавсум тугашига 4 тур қолганда регламентга ўзгартириш киритилиши бироз шошқалоқлик бўлди деб ўйлайман. Чемпионат тугаганидан сўнг барча клуб вакилларини йиғиб маслаҳат қилинганда, балки овоз йўли билан бу масала ўз ечимини топганда мақсадга муваффиқ бўларди, – деди Александр Хомяков.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика