RU

Последние новости

01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  98 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  1 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз" Новости

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз"

Про-Лига "А" 1-тури доирасидаги "Шердор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков ўйин борасида тўхталди.

- Чемпионат бошланишини узоқ кутдик. Таркибимизни кўриб турибсиз, ёшлардан иборат. Йигитлар кўрсатмаларни имкон қадар яхши бажаришди. Ўйин давомида икки томонда ҳам ғалабани илиб кетиш имкони бор эди. Бугун омад биз томонда бўлди дейиш мумкин. Охирги дақиқада ғалабани қўлга киритдик.


- "Машъал" ўтган мавсум ҳам Про-Лигани Самарқанддаги ғалаба билан бошлаганди. Айтингчи, Про-Лига "А" савияси қай даража ўзгарган?

- Бу саволга жавоб беришга эрта деб ўйлайман. Ҳа, "Сурхон" ва "Динамо"нинг Про-Лигада энди йўқлиги барибир савияга таъсир қилса керак. Аммо чемпионат энди бошланди, шундай экан Про-Лига-2019 савияси ошди ёки пасайди дейишга ҳали қийналаман. Келинг, яна камида 10 тур ўтказайлик, кейин бу борада жавоб бериш мумкин бўлади.


- ПФЛнинг йил бошидаги қарори "Машъал"га қандай таъсир қилди? Клуб олдига бу йил Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- "Машъал" жамоаси бу йилдан ўз стратегиясини ўзгартириб, асосий вазифа сифатида ёшларни тарбиялаб юқори савияга олиб чиқишни белгилаган. Жамоа таркиби тўлиқ янгиланди, ўтган йилги таркибдан 17 нафар футболчи жамоани тарк этди. Янги ёшларни янги даражага чиқаришни мақсад қилганмиз. "Машъал" олдига айнан Суперлигага чиқиш вазифаси шарт қилиб қўйилмаган бўлса-да, биласиз, Муборак клуби доим ҳар ўйинда ғалабани мақсад қилиши билан ҳам ном қозонган. Шундай экан, вақт кўрсатади балки барча ўйинларда энг кўп очко жамғариб, Суперлигага чиқармиз. Курашишимиз аниқ.


- "Машъал" таркибига назар ташлаб, фақатгина тажрибали Баҳодир Муртазоевни танидик. Ёш таркиб билан Суперлигага чиқишингизга ўзингиз ишонаяпсизми?

- Орзу қилишдан қўрқмаслик керак. Гоҳида орзулар амалга ошади. Ҳар ўйинда ғалаба қозона олсак, нега Суперлигага чиқмаслигимиз керак? Биз албатта ҳар ўйинда ғалаба учун интиламиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика