RU

Последние новости

11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  0 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  0 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  4 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  3 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  9 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  7 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  21 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  10

Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда" Новости

Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида "Пахтакор" жамоасига 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.





Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рақиб биздан кучли эканлиги кўриниб турганди. Жамоамизда эса ҳеч нарса ўхшагани йўқ, буни кўрдингиз. Биринчи голни марказдан қўйиб юбордик, кейин эса иккинчи голни. Шундан сўнг бироз агрессивроқ ҳаракат қила бошладик. Битта бўлса ҳам гол уришимиз мумкин эди. Бор гап шу. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага лойиқ эди",- дейди Хомяков.

- "Машъал" иккита учрашувда гол ура олмасдан мағлубиятга учради. Сизнинг ушбу ҳолатга муносабатингиз қандай? Иккинчи саволим жамоадаги легионерлардан қониқяпсизми?
- Ҳа, бу ҳолат мени ҳавотирга солмоқда. Иккита ўйиндан бери натижалар яхши кўриниш олмаётгани маълум, гол ҳам ура олмаяпмиз. "Бунёдкор" билан ўйинда шунчаки вазиятлардан фойдалана олмадик. Бугун эса рақибимиз кўп вазиятлар яратишга йўл қўймади. Жамоа мағлубиятга учрамаса, гол урмаса, бир очко бор дегани. Ўтказиб юборилган учта гол - бу кўп. Мени ҳозир жамоамнинг ўйини ташвишлантиряпти. Легионерларнинг салоҳияти ва кучини баҳолаш ҳозир қийин.

Ҳозир ўйинга умумий баҳо бериш оғир. Тактик жиҳатлар устида ишлаймиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика