RU

Последние новости

01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:10ЕЧЛ. ПСЖ – "Бавария" (онлайн ҳисоб)  6 01:10ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  52 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  0 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  0 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  10 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  5 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11 20:52"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман"  1

Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик" Новости

Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. Бунга ортиқча таъриф шарт эмас. Ўйин мен кутгандек ривож олди, яхшиямки футболчиларимиз характер намойиш этишди. Барча режаларимиз амалга ошди дея олмайман, аммо футболчиларим олдида шляпамни ечаман. Йигитлар жасорат кўрсатишди. Барчани ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Александр Хомяков бугунги баҳс ҳақида.

- "Андижон" ўз тарихида илк маротаба сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бироқ жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар кузатилаётгандек. "Машъал"га қарши кечган ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам жамоа суст ўйин намойиш этган эди..

- Айрим бир вазиятларда жамоам оқсамоқда. Биз ўйин давомида етакчилик қилишни режалаштирмаган эдик. Биз ўзимизга мос ўйин ритмини ушлай олишимиз керак. Бизга керакли ўйин ритми рақибга ноқулайликлар туғдиради. Биз кўпроқ ҳимояга таяниб, қарши ҳужумларда ўз имкониятларимизни излаймиз. Табиийки, барчаси биз кутганидан аъло даражада чиқмади. Бугун ҳужумда яхши ўйнадик, жами учта гол урдик ва иккитаси стандарт вазиятдан. Муаммолар бор, аммо бугун уларни бартараф эта олдик, деб ўйлайман.

- "Пахтакор" майдонига сафар қилаётган жамоалар кўпинча ҳимоявий услубни танлашади. Бугун "Андижон" ҳимояга таянган ҳолда учта гол уришга мувофиқ бўлди. Бунга сабаб, сиз жамоадаги футболчиларнинг имкониятларидан максимал фойдаланаётганингизни ёки бунга бошқа бир сабаб борми?

- Биз ўйин бошиданоқ паст блок қўлласак, қийналиб қолишимиз аниқ эди. Шу сабабли дастлабки 15 дақиқада сал юқорироқда ҳаракатландик ва агрессивроқ ўйнашга интилдик. Табиийки, имкониятларимиз тўлиқ ўйин давомида бундай ўйнашга етмайди. Айрим бир вазиятларда рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Таянч ярим ҳимоячиларимизнинг майдондаги ҳаракатларидан келиб чиқиб, уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Катта сир йўқ, барчаси мантиқий ва оддий.

- "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг жамоангиз мавсумда илк маротаба ғалаба қозонганига қарамай, ўйин сифатидан умуман қониқмадим деган эдингиз. "Андижон" бугун ҳам ғалаба қозонди. Бугунги учрашувда ўйин сифати "Машъал"га қарши кечган ўйиндан яхшироқ бўлдими? Жамоангиз намойиш этаётган ўйин бироз бўлса ҳам яхшиландими?

- Қизиқ савол. Бош мураббий сифатида менда икки хил таассурот уйғонмоқда. Бир томондан натижа муҳим, айниқса мураббийга, бошқа томондан эса, футбол мухлислар учун ва мухлисларга чиройли ўйин керак. Агар мухлисларга натижа керак бўлганида, улар 90-дақиқада стадионга келиб, натижани билиб олишар эди. Жамоамиз қурилишда давом этмоқда. Олдинда бизни Чемпионлар лигаси кутиб турибди. Бош мураббий сифатида мен тезроқ кучайишимизни истайман. Умуман олганда, жамоамиз секин-асталик билан шаклланиб бормоқда. Ёш бола ҳам дарров юриб кетмайди-ку. Болакай дастлаб ота-онасининг ортидан эмаклайди, кейин эса қадам ташлашни ўрганади. Бизда ҳам шундай ҳолат. Барчаси секинлик билан бўлади. Ўйин сифати яхшиланиши керак, аммо натижа ҳам жуда зарур. Балки мени қўйиб юбора оласизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик. Қуйинглар дейишади-ку(кулади).



Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика