RU

Последние новости

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  9 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  7 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  21 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик" Новости

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Андижон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Жамоа ёмон ўйнади дейолмайман. Биз эътибор қаратган вазифаларимизни бажардик. Тўпни яхши бошқардик, ўйинда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик. Рақибнинг дастлабки дақиқалардаги ўйинини ҳисобга олмасак, биз ўйинни назорат қилдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо якун етишмади.

Бурчак тўпидан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. Жамоага эътирозим йўқ.

— Бугун Ускокович ўйнамади. У сўнгги вақтлар стандартлардан кўплаб голлар урди. Бугун унинг захирада қолдирилгани ротация билан боғлиқми?

— Кетма-кет учта ўйин, оғир юклама. Олдинда ҳам иккита қийин ўйин бор. Шу сабаб унга тикланиб олиш учун имкон бердик. Ҳозирда ротация қилиш учун захирада ўйинчилар бор. Умуман олганда, бугунги ўйинни яхши ўтказдик.



— "Пахтакор" мағлуб этилганидан сўнг жамоа иккита кетма-кет мағлубиятга учради. Жамоа яхши ўйнамоқда, аммо натижага келганда нимадир ўхшамаяпти.

— Осон очколар бераётганимиз ёқмаяпти. Бу ўйинда ҳам "Сўғдиёна" натижага эришиш учун барчасини қилди. Биз вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика