RU

Последние новости

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  49 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  12 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Александр Крестинин Ўзбекистон чемпионатини мақтади ва "Бунёдкор" билан хайрлашди Новости

Александр Крестинин Ўзбекистон чемпионатини мақтади ва "Бунёдкор" билан хайрлашди

Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасида "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Александр Крестинин фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда "Пахтакор"ни чемпионлик билан, "Бунёдкор" мухлисларини эса ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли бўлди деб ўйлайман, кўп голларни кўрдик. Сифатли футбол намойиш қилинди. Телевизор орқали томоша қилганлар ўйиндан завқ олишди. Мухлисларга, йигитларга, клуб раҳбариятига, клуб ишчиларига, стадион ишчиларига, қароргоҳимиз ишчиларига ушбу йилда қилинган меҳнат учун  миннатдорлик билдираман. Бугунги кундан эътиборан биз ўзаро ҳамкорликни тугатамиз ва барчага омад тилайман.

- Сизнинг "Бунёдкор"дан кетишинингиз учун катта сабаб борми?

- Ҳаёт шундай. Аммо бу ҳар куни бўладиган иш эмас. Бу икки томоннинг келишуви. Раҳбарият билан бирга ўтирдик, гаплашиб олдик ва келишдик.

- "Бунёдкор"га келиб қанчалик ўсишга эришдингиз ёки пасайиш бўлдими?

- Натижалар унчалик ёмон бўлгани йўқ. Балки ҳозиргидан 3-4 очко кўпроқ жамғаришимиз мумкин эди. Биз 8-ўриндаги жамоани қабул қилиб олдик. Гарчи ўрнимиз ўзгармаган бўлса-да, кўпроқ очко жамғара олдик. Мавсум давомида барчасини ўзгартириб юбориш унчалик осон бўлмади. Жамоадаги ўсиш кўринди, сўнгги 6 ўйинда бир марта мағлуб бўлдик. Йигитлар барчасига мослашиб олишганди. "Бунёдкор"даги фаолиятимга яхши баҳо бераман. 

- Ушбу мавсумдаги энг қийин ўйин?

- Барчаси оғир ўтди, бугун ҳам, Қаршида ҳам осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Яна бир марта такрорлайман, Ўзбекистон чемпионати - юқори даражадаги лига, бу ерда осон ўйин йўқ. Шунчаки ўтириб олиб томоша қилинадиган ўйинлар бўлмади. Барча ўйинлар қийин ўтди. Энг қийин Қаршида бўлди, биз муносиб тарзда ғалабага эришдик.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика