RU

Последние новости

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  5 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  83 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  4 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

Александр Крестинин: "Бизга стабиллик етишмаяпти" Новости

Александр Крестинин: "Бизга стабиллик етишмаяпти"

"Бунёдкор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур ўйинидан (2:1) сўнг мезбонлар устози Александр Крестинин матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

- Жуда оғир ўйин бўлди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Эмоционал ва курашларга бой ўйин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик ва уч очкони қўлга киритдик.


- Эмоционал жиҳатдан бугунги учрашув шундай кечиши таҳмин қилганмидингиз? Сабаби "Нефтчи" чемпионлик учун курашмоқда ва уларга ғалаба қозониш жуда муҳим эди.


- Ҳа, учрашув юқори темп остида кечишини таҳмин қилганмдим. Мавсум сўнгида барча ўйинлар оғир кечади.


- "Нефтчи" жамоаси бугунги ўйинга қадар чемпионлик учун курашаётган эди. "Бунёдкор" жамоасининг бугунги учрашувдаги мақсади қандай эди?


- Бизнинг мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Турнир жадвалига сўнги турдан кейин қараймиз ва бир хулосага келамиз. Мен мавсумнинг ўртасида жамоага келдим ва ҳали ҳамон ўзгариш қилмоқдаман. Раҳбарият қандайдир мақсадлари қўйиши мумкин, аммо бизнинг мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Тўғри мусобақа жадвалида тепароқ бўлишни истаймиз.


- Султонов каби ёш футболчига ғалаба голинин уриш қанчалик таъсир қилади?


- Барча футболчига гол уриш муҳим. Биз Султоновни ёш ёки қари деб ажратмаймиз. У аввалари ҳам гол урган. У захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирмоқда. У катта потенциалга эга футболчи ва меҳнат қилишда давом этса яна ўсишига ишонаман.


- Бугун "Бунёдкор" жамоаси 3 марказий ҳимоячи билан ўйнади. Бундай тактик услубда асли қанот ҳимоячиси бўлган Таира марказий ҳимоячи бўлиб ҳаракатланди. Бунга сабаб нима?


- Биз ушбу тактик услубни қўллаб келаяпмиз ва шу сабабдан Таира марказий ҳимоячи сифатида ўйнади. Футболчиларнинг ўзи йўқтирган позициясида ўйнатишга имконимиз йўқ. Жамоа учун улар ўз позициясини ўзгартиришмоқда.


- "Бунёдкор" жамоасида жорий мавсум стабиллик етишмаяпти. Бунга сабаб нима?


- Мавсум ўртасида келиб, жамоа ўйинини дарҳол ўзгартириб юбориш қийин. Биз кўп ўзгаришлар қилмоқдамиз ва ўзгаришлар ўз мевасини бериш учун кўпроқ вақт керак. Стабиллик етишмагаётгани аниқ. Бизда футболчиларнинг соғлиги бўйича муаммолар бор. Шундай ўйинлар орқали йигитлар тажриба тўплашади.


- Ҳакамларнинг қарорига қандай фикр билдирасиз?


- Мен ҳеч қачон ҳакамларни муҳокама қилмайман.


Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика