RU

Последние новости

23:37Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  0 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  0 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  4 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  65 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  3 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  193 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  10 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  8 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  38

"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик" Новости

"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезус "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз интизом ва юқори маҳорат даражасини намойиш этдик, ўзбек жамоасининг хавфли ҳаракатларини бартараф этдик ҳамда ўйинни ўзимизга керакли бўлган тарзда бошқара олдик.

Рақибимизни юқори тезликда ўйнашга мажбур қилдик. Мухлисларни алоҳида табриклайман, улар жамоани кутиб олишдан бошлаб жуда муҳим роль ўйнадилар. Бу Чемпионлар лигасига муносиб ўйин бўлди. Ушбу мусобақада ғалаба қозонишга мухлисларнинг катта иштиёқи бор ва биз жамоа сифатида бу иштиёқни ҳис қиляпмиз. Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонч билан келгандик" - дея фикр билдирди Жорже Жезус "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг.

Жамоанинг бугунги ўйини ва аввалги ўйинлар ўртасидаги фарқ ҳақида:

"Чемпионлар Лигаси менинг шахсий мақсадим. Жанубий Америка минтақасидаги шундай мусобақада ғолиб бўлганман ва Осиёда ҳам ғолиб бўлишни истайман. Фарқ шундаки, февраль ойида биз фақат тикланиш машқларини ўтказдик ва вақт танқислиги туфайли уларни мукаммал тарзда бажара олмадик. Айнан шу ҳолат ўтган ўйинлар билан бугунги ўйин ўртасидаги асосий фарқни юзага келтирди. Биз ҳар уч кунда ўйин ўтказмоқдамиз"


Жамоанинг кўплаб жароҳатлар фонидаги кейинги ўйинга тайёргарлиги ҳақида:

"Мен бундай мусобақаларда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эгаман. Европада ҳам, Бразилияда ҳам тиғиз жадвал шароитида ишлаганман, бироқ жамоа таркиби кенг бўлиши керак. Бу йил ўйинчилар рўйхати қисқартирилгани сабабли, "Ал-Наср" ва "Ал-Аҳли"да ҳам, бизда ҳам, ротация қилишга имконият камайди. "Реал Мадрид" каби барча етакчи клублар ҳам тақвим зичлиги туфайли кўплаб жароҳатлар билан тўқнашади.

Баъзилар жамоанинг жисмонан тайёр эмаслиги ёки бунга фитнес мураббий айбдор, деб айтаётганини кўрдим. Бундай фикрдагилар яхшиси жим турсин. Масала жисмоний юкламалар билан эмас, уларнинг ўйинлар ва тикланиш орасидаги тақсимоти билан боғлиқ. Айнан тайёргарлик дастурини танқид қилаётганлар бу борада мутлақо ноҳақлар. Улар ҳеч нима тушунишмайди.

Танаффусдан олдин яна бир ўйинимиз бор. Кейинги учрашув мен учун финалга тенг. Мақсадимиз яна чемпионликни қўлга киритиш ва бу жуда муҳим. Осиё Чемпионлар лигаси мен учун алоҳида аҳамиятга эга, бироқ миллий чемпионат ҳам устувор ҳисобланади, шу сабабли футболчиларнинг тикланиши ҳал қилувчи омил бўлади"



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика