RU

Последние новости

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  10 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  3 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  8 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди Новости

"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди

"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Александар Митрович якшанба куни эрталаб Саудия Арабистонида касалхонага етказилди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

30 ёшли футболчи юрак уриши тезлашгани сабабли шифохонага юборилган. Қайд этилишича, даволовчи шифокор футболчига ҳордиқ чиқаришни тавсия қилган.

Митрович яқинда тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганди.

Сербиялик форвард 2023 йилнинг ёзидан буён "Ал Ҳилол" сафида тўп тепмоқда. У жорий мавсум Саудия Арабистони жамоаси сафида 25 ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 11 март куни Элит ОЧЛ 1/8 финалида "Пахтакор"га қарши баҳс юритади. Учрашув сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси 01:00 да бошланади. Биринчи учрашувда "Пахтакор" ғалабага эришган эди (1:0).

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика