RU

Последние новости

11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  0 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  0 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  10 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  11 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6

“Ал Ҳилол” етакчиси Муҳаммад Ал Шлҳуб: “Ҳозирги “Бунёдкор” ҳақида кам маълумотга эгамиз” Новости

“Ал Ҳилол” етакчиси Муҳаммад Ал Шлҳуб: “Ҳозирги “Бунёдкор” ҳақида кам маълумотга эгамиз”

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Бунёдкор” - “Ал Ҳилол” баҳси бўлиб ўтади.
Яхши биласиз, “Ал Ҳилол” Саудия Арабистонининг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Жамоа аъзолари Тошкентга кеча тунда учиб келишди ва ҳашаматли “Интерконтинентал” меҳмонхонасига жойлашишди. Натижада вақт борида меҳмонхонага бориб, жамоа етакчиси, Муҳаммад Ал Шлҳуб билан суҳбат уюштирдик. Шуни айтиш лозим, Ал Шлҳуб 10-рақамда тўп суради ва ўзбек клубларига қарши деярли барча ўйинларда майдонга тушган.

-   Муҳаммад, жамоанинг эртанги ўйинга тайёргарлиги қандай?

-   Биз бу учрашувга одатдагидек ҳозирлик кўрдик. Жамоамиз яхши ҳолатда деб айта оламан. Плей-офф босқичи иккита ўйиндан иборат, шундай экан бизда ҳам, “Бунёдкор”да ҳам имконият бир хил деб ўйлайман.
 
-   “Бунёдкор” ҳақида нималарни биласиз?
-   Тўғрисини айтсам, ҳозирги “Бунёдкор” тўғрисда кўп маълумотга эга эмасмиз. “Ал Ҳилол” бу жамоага қарши фақат битта учрашув ўтказган ва бу баҳс 2010 йил бўлганди. Шундан бери орадан тўрт йил ўтди ва ҳар иккала жамоа ҳам ўзгарди. Олдинги “Бунёдкор”да Ривалдо, Денилсон каби юлдузлар бор эди, ҳозирги таркибда кимлар борлигини унчалик билмайман. Фақат 11-рақамда ўйнайдиган бўйдор ҳужумчи борлигини эшитдим, холос (Александр Пишур назарда тутилмоқда - Х.Х).

-   “Ал Ҳилол” ОЧЛ гуруҳ ўйинларини яхши якунлади. Жамоа биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқди.
-   Гуруҳ ўйинлари ҳам ўзига яраша қийин кечди. Айниқса сафарда “Сепахон”га ютқазганимиз жуда алам қилди. Аммо гуруҳдан чиқишни уддалай олдик.

-   Энди плей-оффдан нималарни кутяпсиз?
-   Менимча, “Ал Ҳилол” чиқса керак. Чунки клубимиз раҳбарлари бу йил Осиёда яхши натижага эришишни бош вазифа қилиб қўйган. Бу йил ички чемпионатда ғолиб бўла олмадик, энди бор эътиборни ОЧЛга қаратамиз.

-   Аввалги ўйинлардаги натижалар шуни кўрсатяптики, ўзбек клубларига қарши тўп тепиш “Ал Ҳилол” учун муаммо эмас. Бу нима билан боғлиқ?
-   Менимча, ҳаммаси яхши тайёргарлик ва эътиборни бир жойга жамлашда бўлса керак. Лекин бу доим Ўзбекистон жамоаларини осонлик билан енгиб келганмиз дегани эмас. Биз билан ўйинларда Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров каби футболчилар алоҳида ажралиб туришган, уларнинг ўйини ёдимда қолган.

-   Ар Риёдда ўтказиладиган жавоб учрашуви ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади деб ўйлайсизми?
-   Ўйлашимча, биринчи ўйинда ҳеч ким масалани юз фоиз ҳал қилмайди. Барчаси ўз майдонимизда кечадиган жавоб баҳсида ҳал бўлади. Бизни уйда 50 минг мухлис қўллайди, бу эса устунлик беради. Қолаверса, бразилиялик легионеримиз Тьяго Невес жароҳатидан тузалиб сафга қайтгудек бўлса, ўйинимиз янада кучли кўриниш олади.

-   Яхши футболчи эканлигингиз маълум, лекин нима учундир терма жамоага чақирилмай қўйдингиз?
-   Ҳозирча бор эътиборимни клубга қаратяпман. Терма жамоа либосини кийишим учун аввал “Ал Ҳилол”да ўзимни кўрсатишим лозим. Яхши ўйнаётганим учун бўлса керак клуб бош мураббийи Сами Ал Жабер жамоамиз ҳужумчиси Ёсир Ал Қаҳтонидан кейин мени иккинчи сардор этиб тайинлади. Бу ҳам масъулият юклайди.

-   Шахсий ҳаётга оид қандай янгиликлар бор?
-   Бир ой олдин уйландим. Ҳозирча янгилик шу.

Фотога изоҳ: чапда Абдуллатиф Ал Ғаннам, ўнгда Муҳаммад Ал Шлҳуб. Ўртада муаллиф.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика