RU

Последние новости

13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   1 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0

"Ал-Гарафа" – АГМК ўйини олдидан Рўзиқул Бердиев нима дейди? Новости

"Ал-Гарафа" – АГМК ўйини олдидан Рўзиқул Бердиев нима дейди?

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Гарафа" - АГМК учрашуви бўлиб ўтади.

Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Суҳаим Бин Ҳамад" стадионида кечадиган бўлажак баҳс кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Айниқса Қаршнинг “Насаф” жамоаси учун АГМКнинг бугун қандай натижа қайд этиши қизиқтирмоқда. Шуни инобатга олиб, “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев билан боғландик.

- Албатта, бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. “Ал-Гарафа” жамоаси ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасман. Охирги вақтларда деярли ўйинларини кузатмаганим учун рақиб ҳақида тайинли бир фикр билдириш қийин. Шу боис ҳар икки жамоанинг ҳам ғалабага бўлган имкониятини 50га50 баҳолаган бўлардим. АГМКда ўйинга тайёргарлик нисбатан яхши бўлди дейиш мумкин. Вакилларимизга бугунги учрашув олдидан омад тилайман. Улардан табиийки ғалаба кутиб қоламиз", - дейди Рўзиқул Бердиев championat.asia сайтига. 

Эслатиб ўтамиз, агар бугун АГМК ғалаба қозонса Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби ОФК гуруҳ босқичида иштирок этади.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика