RU

Последние новости

18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  5 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  5 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   8 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  4 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  11 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  19 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  13 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  4 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1

Акром Комилов: "Ўйинни биз бошқардик, улар пенальтидан гол уришди​" Новости

Акром Комилов: "Ўйинни биз бошқардик, улар пенальтидан гол уришди​"

Кеча Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Суперлиганинг 1-тур учрашувини Олмалиқнинг АГМК жамоасига қарши ўтказди.

Ушбу баҳсда томонлар муроса йўлини танлашди 1:1. Қизиқарли кечган ўйиндан сўнг "қалдирғочлар" ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АГМКга қарши кечган ўйин жуда ҳам оғир бўлди. Биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда бироз оқсаяпмиз. Бу вақтинчалик ҳолат. Бу ўйинда рақиб жамоа футболчиларидан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Ўйинни биз бошқардик, улар пенальтидан гол уришди ва 1:1 ҳисобида учрашув якунланди. АГМК жамоаси 5 нафар ҳимоячи билан ўйнади. Рақиб жамоа ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга қийналдик. Дарвозамизга пенальтидан гол уриб олишганидан сўнг, 10 киши бўлиб ҳимояга ётиб олишди ва рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтиш ундан ҳам қийин бўлди. Агарда ушбу баҳсда мағлубиятга учрасак, кейинги ўйинлар биз учун жуда ҳам қийин бўлади, деб ўйладим", - дейди "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Акром Комилов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика