RU

Последние новости

09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  0 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  1 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  2 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  28 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  2 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  11 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  10 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  15 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  7 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6

Акмал Рисқуллаев оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз Новости

Акмал Рисқуллаев оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз

Ҳамдардлик билдирамиз.

"Бунёдкор" академиясида мураббий сифатида ишлаб келган Акмал Рисқуллаев оламдан ўтгани муносабати билан, марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Акмал Рисқуллаев 1979 йил 24 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 8 ёшида “Пахтакор” футбол клуби академиясига борган. У ерда 16 ёшгача шуғуллангач, иккинчи лигада “Ватанпарвар” ҳарбий спорт клуби сафида майдонга туша бошлади. Сўнгра Рустам Мирсодиқов уни олий лигага таклиф этди. Акмал 14 йиллик профессионал фаолияти давомида “Шўртан”, “Навбаҳор”, “Локомотив”, “Трактор”, “Динамо”, “Қизилқум” каби клубларда ўйнаган. Шунингдек, Қозоғистоннинг “Ясси Сайрам” жамоасида ҳам бир ярим йил тўп тепган. 

- Футболни танлаб кам бўлмадим. Бир қатор кучли жамоалар шарафини ҳимоя қилганимдан хурсандман. Турли мураббийлар қўл остида шуғулланиб, тажриба орттирдим. Энди ўзим ёшларга сабоқ беряпман, - деган эди Акмал Рисқуллаев. 

2012 йилдан Сергей Лушчан таклифига биноан Акмал Рисқуллаев футболчиликда ўрганган билимларидан фойдаланиб, ёш “қалдирғочлар”га таълим бера бошлаганди. Ўз навбатида, “C” тоифадаги лицензияга эга бўлди. 

“Бунёдкор” академиясида иш бошлаганига кўп бўлмаган Акмал Рисқуллаев маълум муддат 8-9 ёшли тарбияланувчиларга сабоқ берарди ва улар билан Туркиядаги халқаро турнирда биринчи ўринни қўлга киритди. Бу унинг халқаро майдонда мураббийлик соҳасидаги дастлабки унвони  бўлган. 

Шунингдек, 2002 йили туғилган тарбияланувчилари Кореядаги турнирда зафар қучишган. Акмал Рисқуллаев Тошкент шаҳар биринчилигида ўз шогирдларининг имкониятларини юқори баҳолашини ҳам айтиб ўтган эди. Улар орасида айниқса, истеъдодли дея қараётган Отабек Жўрақўзиев, Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқулов, Абдурауф Бўриев каби футболчилардан умиди катта эди. 


Акмал Рисқуллаев Абдумажидович

Туғилган санаси: 24.10.1979

Фаолият олиб борган клублари: 

1998 йил - МҲСК

2000-2003 йил биринчи давра - "Трактор" 

2003 йил иккинчи давра - "Динамо"

2004 йил "Ясси Сайрам" (Қозоғистон)

2005 йил биринчи давра - "Локомотив"

2005 йил иккинчи давра - 2006 йил "Шўртан" 

2007-2009 йил биринчи давра - "Навбаҳор"

2009 йил иккинчи давра - 2010 йил - "Қизилқум"


 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика