RU

Последние новости

10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  0 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  3 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  3 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  1 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  9 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  5 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  13 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  16 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3

Акинфеев - Россия тарихидаги энг совриндор футболчи! Унинг барча совринларини санаймиз Новости

Акинфеев - Россия тарихидаги энг совриндор футболчи! Унинг барча совринларини санаймиз

Игорь Акинфеев навбатдаги пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва ЦСКАга тўққизинчи Кубокни олиб келди.

Бу муваффақият дарвозабоннинг совринлари сонини кўпайтирди. Энди Акинфеев тарихдаги энг совриндор россиялик футболчига айланди.

22 та соврин - Игнашевич ва Жирковни ортда қолдирди

Афсонанинг совринлар хонасига назар ташлаймиз:

6 марта Россия чемпиони - 2003, 2005, 2006, 2012/13, 2013/14, 2015/16.

8 марта Россия кубоги соҳиби - 2005, 2006, 2008, 2009, 2011, 2013, 2023, 2025.

7 марта Россия Суперкубоги соҳиби - 2004, 2006, 2007, 2009, 2013, 2014, 2018.

УЕФА кубоги соҳиби - 2004/05.

Акинфеев собиқ жамоадошлари ортда қолдирди - Сергей Игнашевич ва Юрий Жирковда 21 тадан соврин бор. Тўғри, Жирковда соврин 20 та - баъзилар унга Англия Суперкубоги-2009ни ҳам қўшиб қўйишади, аммо ўша ўйинда россиялик футболчи жароҳат олгани учун ўйнамаганди.

Бошқа армиячилар - Василий ва Алексей Березуцкийларда ҳам 20 тадан соврин бор.



Акинфеевнинг 22 мавсуми - рекордлар, рекордлар, рекордлар


ЦСКА сардорининг буюклигини қайд этамиз.

● Акинфеев 2003 йилнинг март ойида дебют қилган - Кубокнинг 1/8 финалида "Зенит"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушган ва гол урмаган. Чемпионатдаги дебютини май ойида ўтказди: "Крилья"га қарши ўйинда (2:0) самараликлар етакчиси Андрей Каряканинг пенальтисини қайтарди.

Ўша мавсумда Игорь биринчи марта чемпион бўлди.

Бу қанчалик олдин бўлганини тушуниш учун: ўша пайтда унинг кўплаб ҳозирги жамоадошлари ҳали туғилмаган эди, шу жумладан дарвозабон Владислав Тороп (2003 йил ноябрь) ва Аббос Файзуллаев (2003 йил октябрь).

● 2008 йил август ойида Акинфеев Россияда энг тез 100 та қуруқ ўйин ўтказди - ўша пайтда у 22 ёшда эди. 27 ёшу 357 кунлигида Игор 200 та "қуруқ" ўйин билан энг ёш дарвозабонга айланди. 2018 йил декабрь ойида эса у совет ва рус футболи тарихида 300 та ўйинда майдонга тушган ягона дарвозабонга айланди.

Ҳозир Игорь Лев Яшин клубини ишонч билан бошқармоқда: унда 374 та "қуруқ" ўйин бор - бу Ринат Дасаевникидан 145 тага кўп.

● Акинфеевнинг сўнгги икки соврини - кубок финалларидаги ғалабалар. Иккала ўйинда ҳам ЦСКА дарвозабони пенальтилар сериясида иштирок этди (2023 йилда "Краснодар" билан иккита сейв ва энди "Ростов" билан битта сейв).




8 та кубок - турнир рекорди. Еттитадан кубок ютган бошқа армиячиларни ортда қолдирди: Сергей Игнашевич, Элвер Рахимич ва ака-ука Березуцкийлар.

● Акинфеев ЦСКА сафида 800 га яқин ўйин ўтказган - у жаҳон футболи тарихида битта жамоа учун ўйинлар бўйича кучли ўнталикка киради. Ва катта фарқ билан РПЛ ўйинлари бўйича рекордчи: 596 та ўйин, иккинчи ўриндаги Игнашевичда - 489 та ўйин.

Дарвозабон Россия чемпионатларида энг кўп мавсум ўтказиш бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади - 22. Ҳар мавсумда биттадан соврин.

Кубокнинг ғалабали финалидан сўнг ЦСКА бош директори Роман Бабаев янгиликлар билан хурсанд қилди: "Акинфеев яна қанча ўйнайди? Келаси мавсум аниқ ўйнайди. Ундан кейин ўзи хоҳлаганини қилади. Соғлиги йўл қўйганича.

Бу 23-соврин учун ҳаракатга ўхшайди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика