RU

Последние новости

15:25"Милан" юлдузи ўзига янги клуб танлади  0 14:58Холанд 2025 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга тайёр  1 13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  1 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  1 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  3 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  5 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  7 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  3 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  3 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  4 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  4

Акбар Исматуллаев: «Пахтакор» чемпионликдан ҳали умид узмаган Новости

Акбар Исматуллаев: «Пахтакор» чемпионликдан ҳали умид узмаган

Мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган «Пахтакор» биринчи давраннинг охирги икки учрашувида уйғонгандек таассурот қолдирди.

Муҳими, ҳужумчи Игорь Сергеев ниҳоят, дарвозага йўл топишга муваффақ бўлди. Умид қиламизки, ҳужумчи учун қора кунлар ортда қолди ва у энди терма жамоамиз учун ҳам гол уришни бошлайди. Биз «Пахтакор» ҳимоячиси Акбар Исматуллаевни чемпионат доирасидаги «Насаф»га қарши ўйиндан сўнг суҳбатга тортдик.

- Акбар, «Пахтакор» учун «Насаф»га қарши ўйиннинг аҳамияти жуда ҳам юқори эди. Ана шундай қийин учрашувда муҳим уч очко қўлга киритилди. Ниманинг эвазига ғалаба қозондик, деб ўйлайсиз?

- Ҳақиқатан ҳам бу ғалабани узоқ кутгандик. Кубокдан чиқиб кетганимиздан сўнг бор эътиборимизни чемпионат баҳсларига қаратгандик. Боз устига, айнан «Насаф» бизни кубокнинг ҳар икки ўйинида мағлуб этганди. Шу боис, ўйинга ҳар қачонгидан жиддийроқ тайёргарлик кўргандик. Ғалабадан бошқа натижа бизни асло қониқтирмасди. Очко йўқотган тақдиримизда совринли ўринлар учун курашаётган жамоалардан анча ортда қолиб кетардик. Қолаверса, мухлисларимизни ҳам анча ранжитиб қўйгандик.

Бугун ишқибозлар ва ўзимиз учун ҳам майдонда астойдил ҳаракат қилдик. Натижа эса барчамизни хушнуд этди. Мазкур ғалабадан сўнг бизда совринли ўринлар учун курашиш имконияти ошди. Руҳиятимиз ҳам анча кўтарилди. Буёғига энди очко йўқотишга асло ҳаққимиз йўқ. Турдан-турга ўйинимизни шакллантириб, кучайтириб боришга ҳаракат қиламиз.

- Кубокда қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубиятга нима сабаб бўлганди?

- Ўша баҳсда ўйинимиз умуман қовушмаганди. Мағлубият сабабларини ўрганиб чиқдик. Ўзимизга нисбатан танқид кўзи билан қарадик. «Насаф»нинг кучсиз томонларини ўргандик. Мана, гувоҳи бўлганингиздек, майдонда рақибдан ҳар тарафлама устун келдик. Учрашув бошланиши арафасида жамоадошларим билан ҳеч бўлмаса ўзимиз учун ўйнаш борасида келишиб олгандик. Ўйлайманки, мухлисларимиз ҳам хурсанд ҳолатда уйларига қайтишди. Қолаверса, турнир жадвалидаги ҳолатимизни ҳам анча яхшилаб олдик.


- «Насаф» билан ўйиндан бир тур аввал «Олмалиқ»қа имкониятни бой бердинглар. Бу кутилмаган мағлубиятмиди?

- Биринчи бўлимда ёмон таассурот қолдирмагандик. Танаффусдан кейин ҳам устунликка эришдик. Афсуски, ўз хатоларимиз эвазига дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Эътиборлиси, «Олмалиқ» футболчилари иккала голни ҳам стандарт вазиятдан уришди. Аслида, ўйиндан олдин мураббийларимиз олмалиқликларнинг асосий қуроли стандарт вазиятлар эканлигини айтишганди. Мураббийларимизнинг чўчигани бежиз эмасди. Бир сўз билан айтганда, жуда аламли мағлубият бўлди.

- Тез орада клубда катта ўзгаришлар бўлади. Жамоа раҳбарияти янгиланди. Бунга футболчилар тайёрми?

- Жамоанинг ичида анчадан бери гап-сўзлар юрибди. Ўзгариш бўлиши аниқ. Футболчилар ҳам бунга тайёр туришибди. Бош мураббий «Насаф»га қарши кечган ўйинимизни «ВИП» ложадан кузатиб борди. Тез орада сафимизга янги футболчилар келиб қўшилади. Улар орасида легионерлар ҳам бўлади. Табиийки, иккинчи даврани кучли ва рақобатбардош таркиб билан бошлаймиз. Соғлом рақобатнинг борлиги яхши. Жамоамиз олдида турган асосий вазифа - ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш. Бунинг учун камида учинчи ўринни эгаллашимиз шарт. Бу - минимал вазифа. Ҳали бизда чемпионлик учун курашиш имконияти ҳам сақланиб қолган. Кубок баҳсларидан чиқиб кетганимиз боис, энди бор эътиборни чемпионатдаги иштирокимизга қаратамиз. Бу жиҳатдан бизга асосий рақибларимиздан кўра енгилроқ бўлади.

- Арвеладзенинг жамоага келишини қандай қабул қилдинглар?

- Жуда яхши. Хабарни хуш кайфиятда қарши олдик. Ўйлаймизки, Шота Арвеладзе жамоамизга Европа футболи нафасини олиб киради. Ўзининг «кўҳна қитъа»да орттирган бой тажрибасини биз билан баҳам кўради. «Пахтакор» яна аввалги мавқеини таклайди. Бунга кўп вақт қолмади. Ҳозирги ҳолатда ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз. Фақат захира ўриндиғимизнинг торлиги сабаб барча ўйинларда асосан 12-13 футболчига юклама тушяпти.

Табиийки, бундай ҳолатда чарчоқ аломатлари сезилиб қоляпти. Захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган футболчи деярли йўқ. Ёшларга эса тажриба етишмаяпти. Улар барча ўйинларни бир маромда ўтказа олишмаяпти.


Бу футболчиларимизга озгина вақт керак. Умид қиламанки, омадсиз ўйинлар ортда қолди. Энди фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз, турдан-турга ҳолатимиз яхшиланиб боради.

Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Турнир жадвалига эътибор қаратсангиз, жамоалар орасидаги очколар тафовути унчалик катта эмас. Фарқ битта турнинг ўзида йўқ бўлиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, ҳали чемпионликдан умид узганимиз йўқ.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика