RU

Последние новости

22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  172 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2

⚡️ “Ака укасининг ортидан пичоқ урди!” Новости

⚡️ “Ака укасининг ортидан пичоқ урди!”

“Ювентус” хавбеки Поль Погбанинг акаси Матиас Погба футболчидан 13 млн евро талаб қилаётгани аниқланди, дея хабар қилади France TV Info.

Аввалроқ, Матиас Twitter'да укаси, шунингдек, Килиан Мбаппе ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилишга ваъда берган видеони жойлаганди. Унинг таъкидлашича, бу маълумотлар шов-шувга сабаб бўлади.

Манбага кўра, Погба Марказий уюшган жиноятчилик агентлиги терговчиларига уни жорий йил март ойида болаликдаги дўстлари ва қуролланган икки шахс алдов йўли билан Париждаги уйлардан бирига олиб кириб, 13 млн евро тўлашни талаб қилганини айтган. Шу билан бирга жиноятчилар Погбани 13 йил давомида (профессионал фаолиятини бошлагунига қадар) яширинча ҳимоя қилганликларини даъво қилишган.

Жиноий гуруҳ Туринда ҳам Погбани бир неча бор қўрқитгани айтилмоқда. Полнинг қўшимча қилишича, шу йилнинг июль ойида “Ювентус” базаси ҳудудида жиноятчилар билан учрашув вақтида гуруҳда акаси Матиасни таниб қолган. Мазкур эпизоддан кейин ярим ҳимоячи клуб адвокатларига мурожаат қилди, улар полицияни хабардор қилишга қарор қилишди. Прокуратура ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатди.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика