RU

Последние новости

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  42 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  281 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Аҳмад Агамуродов: "Кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик" Новости

Аҳмад Агамуродов: "Кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик"

U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия – Туркманистон (1:0) учрашувидан кейин туркманистонликлар бош мураббийи Аҳмад Агамуродов фикрларини билдириб ўтди.

"Рақибимиз Астралия жамоасини ғалаба билан табриклаб қоламан. Биз ҳар доимгидек ҳимоявий ўйин кўратиб, тезкор қарши ҳужумларда фаол бўлишга интилдик. Австралия гол ургандан кейин жамоам яна бир бор  характерга эга эканлигини кўрсатди. Албатта, бугунги ҳисобдан хафаман, аммо шундай футболчиларим борлигидан бахтлиман", – деди Агамуродов.

- Жамоангиз турнир билан хайрлашмоқда. Мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар фантастик даражада, бу мусобақада иштрок этиб, тажриба тўплаганимдан жуда хурсандман. Чунки ушбу турнир биз учун аввал ҳам айтиб ўтганимдек, тарихий аҳамиятга эга эди. Биз биринчи бор иштрок этиб, чорак финалгача еиб келганимизнинг ўзи катта гап. Янада кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик.

- Бегенчмират Миратбердиевнинг аҳволи қандай? Жиддий жароҳат олмадими?

- Унга соғлиқ тилайман. Ўйиндан олдин Бегенчмиратда жароҳат бор эди, аммо у ўйнашни хоҳлади, мендан асосий таркибда туширишимни сўради. Ҳали холати ноъмалум, соғайиб кетишини сўраб, дуо қиламиз.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Ҳа албатта. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, улар бизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришди. Тошкент ва бошқа жойлардан келиб бизга мухлислик қилишди. Бу учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика