RU

Последние новости

08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8

АГМК легионерни кўздан кечирмоқда Новости

АГМК легионерни кўздан кечирмоқда

Теги :  АГМК
Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Суперлиганинг иккинчи даврасига қизғин тараддуд олиб бормоқда.

Давралар оралиғида юзага келган таътилдан қайтган футболчилар чемпионатнинг иккинчи қисмига тайёргарлик босқичини Қибрайдаги стадионда кўтаринки руҳда давом эттирмоқда.

Бу ҳақда АГМК футбол клуби матбуот хизмати клубнинг телеграмдаги расмий канали орқали хабар бермоқда.

Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда мураббийлар штаби кўпроқ футболчиларнинг жисмоний ҳолатини керакли даражага олиб чиқишга эътибор қаратишмоқда. Шунингдек, куннинг иккинчи ярмидаги машғулотларда жамоа тактик жиҳатлар устида ишламоқда.

АГМК жамоаси таркибидаги янгиларларга тўхталадиган бўлсак, мавсум аввалида келган болқонлик ярим ҳимоячи Миролюб Костич ва Марко Зочевич билан клубимиз дўстона хайрлашди. Шу ўринда уларнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Айни пайтда эса АГМК машғулотларида Суперлиганинг биринчи даврасини "Қизилқум"да ўтказган таянч ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев ҳамда грузиялик қанот вингери Элгужа Григалашвили ва ўтган икки мавсум давомида клубимиз шарафини ҳимоя қилган ва ортга қайтарилган Владислав Касминин иштирок этишмоқда. Тез орада клубимиз мазкур футболчилар билан расман шартнома имзолайди.

Шунингдек, йиғинда черногориялик ҳимоячи Игорь Зонич кўрикдан ўтмоқда. Агарда ушбу футболчининг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, унда Зоничга шартнома таклиф этилади.

Қайд этиш керакки, куни кеча жамоамиз футболчилари ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими томонидан ўтказилган 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш сингари норматив тестларни  топширди.

Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик доирасида жамоамиз 18 июль куни Тошкентдаги "Жар" ўйингоҳида "Бухоро" билан назорат учрашувини ўтказади. Мазкур баҳс соат 20:00да старт олади", - дейилади АГМК матбуот хизмати берган хабарда.

АГМК йиғинида кўрикдан ўтаётган черногориялик ҳимоячи Иван Зонич


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика