RU

Последние новости

02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  6 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1

"Агар Левандовски фаолияти давомида "Олтин тўп" олмаса, бу унга нисбатан жиноят бўлади" - Оуэн Новости

"Агар Левандовски фаолияти давомида "Олтин тўп" олмаса, бу унга нисбатан жиноят бўлади" - Оуэн

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, 2001 йилги "Олтин тўп" соҳиби Майкл Оуэн ушбу совринга бу йилги даъвогарлар ҳақида гапирди.

"Менимча ковид даврида Левандовскига "Олтин тўп" борасида омад келмади. Ўша мавсумда совринни унга берган бўлардим. 

Бошқа номзодлар ҳам бор. Мени нотўғри тушунманг, лекин Салаҳ гарчи хеч нарса ютмаган бўлсада, мавсумни ажойиб ўтказди. Бошқа томондан, барча совринларни ютган Жоржиньо бор. Аммо у овоз бериш жараёнида Левандовскини ортда қолдира олади деб ўйламайман. Шунинг учун ҳам мен Робертни танлаган бўлардим. 

Левандовски яна Бундеслигада ғалаба қозонди. Унинг статистикаси шунчаки ажойиб. Шунинг учун ҳам "Олтин тўп"ни Левандовски олиши керак. Агар у фаолияти давомида умуман "Олтин тўп" олмаса, бу унга нисбатан жиноят бўлади. У ажойиб футболчи", - деди Оуэн. 

Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"ни топшириш маросими 29 ноябрь куни Парижда ўтказилади. 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика