RU

Последние новости

19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  0 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  1 19:05ФИФА соҳил футболи ва футзални Олимпиада дастурига киритишни таклиф қилади  0 18:39Ўзбекистон МТЖнинг Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев қатнашмаган машғулоти  1 18:15Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади  7 17:47Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"  11 17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  3 17:00Перес мегатрансферни режалаштирмоқда  7 16:37"Динамо" – "Навбаҳор" беллашувига ҳакамлар тайинланди  3 16:153 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда  0 15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  2 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  9 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  20 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  6 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0

Африканинг энг яхши футболчиси ҳақида Новости

Африканинг энг яхши футболчиси ҳақида

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўзимизнинг даврда, Миср деган томонда Салах деган футболчи бўлган экан...

Нисбатан омадли келган қуръадан сўнг, кўпчилик мезбон Россия термасига ким асосий рақиб бўлиши борасида сўз юрита бошлади. Аксарият мутаҳассис ва мухлислар Суарес ҳамда Кавани (Уругвай термаси)га алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлашмоқда. Аммо футбол дунёсида бошқа бир юлдуз ёрқин нур соча бошлади. Ахир у қаердадир эмас, ҳужумкор футболчиларга осон бўлмаган Англия Премьер-Лигасида порлай олди. Ҳа, сезиб улгурганингиздек, гап “Ливерпуль” ва Миср термаси футболчиси Муҳаммад Салах ҳақида кетмоқда. Ярим ҳужумчи (сабаби у ҳимоядан кўра, ҳужумда кўпроқ фойда келтиради) ҳозирнинг ўзидаёқ дунёнинг энг яхши ўйинчилари қаторига киради.  


У чўққига қандай чиқди?
Йил сўнгига келиб, Салах ишга жиддий киришди ва қатор совринларни қўлга киритди. Ой якунларига кўра, “Ливерпуль” ёки АПЛнинг энг яхши футболчиси бўлиш Муҳаммад учун янгилик бўлмай қолди. Салах бу билан кифояланиб қолмай, кейинги поғоналарни забт этишга киришиб кетди. Масалан, Африканинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси ҳам айнан қахрамонимиз бўлгани сўзимиз исботи бўла олади. Ҳали Англияда рождество байрами нишонланмади, ҳали янги йил кириб улгурмади. Тиниб-тинчимас Салах эса 2013/14 мавсумдан буён илк бор “мерсисайдлар” таркибида бир мавсумда 20 (ва ундан ортиқ) гол уришга эришган биринчи футболчи бўлди. Ўшанда бу натижага Луис Суарес ва Дэниеэл Старриж эришганди. Бугуннинг ўзида ишонч билан айтиш мумкинки, бу бола узоққа боради. Ахир ўзингиз бир қаранг, АПЛнинг 16 ўйинида мисрлик 14 та гол урди ва 3 бор шерикларига голли пас етказиб берди. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида эса Салах 6 ўйинда 5 та гол урди ва бир бор голли узатма муаллифига айланди.
Бундан келиб чиқадики, футболчи ҳар ўйинда ўртача 1тадан кўпроқ самарали ҳаракатни амалга оширмоқда.  

Ўйинга таъсири

Сўнгги вақтларда Салахнинг ўйинидан унга бефарқ бўлганлар ҳам завқ ола бошлади. Шундай бўлсада, Муҳаммад ҳамон ўсишдан, ривожланишдан тўхтагани йўқ. Охирги ўйинларга қарар эканмиз, деярли ҳар бир учрашувда Салах ҳал қилувчи ролда. Буни нафақат статистик маълумотлар тасдиқламоқда, балки “қизиллар” ўйинини синчиклаб томоша қилар экансиз, қўшимча мослама, техника воситаларисиз ҳам сезиш мумкин. Салах ҳамма жойда ҳозиру-нозир. У рақиб дарвозасига (Чемпионлар Лигасида ўртача 5 мартадан, АПЛда эса ҳар ўйин ўртача 4 марта) зарба бермоқда. Бундан ташқари мисрлик ажойиб паслар беришни ҳам канда қилмаяпти. Агар унинг етказиб берган пасидан сўнг шериги гол урмаса ҳам, ўта хавфли ҳужум бошланиши аниқ. Рақиб ким бўлса ҳам, унинг ҳимоясида кимлар ўйнаса ҳам уларга осон бўлмаяпти. Салахни тўхтатиб қолиш мушкул вазифа, сабаби у бир жойга боғланиб қолмаган. Ўйин давомида Салах ҳам чапда, ҳам ўнгда, ҳужумнинг олдинги нуқтасидаю, ҳеч ким кутмаганда, орқароқда пайдо бўлиши одат тусига кирмоқда. У шунчалар ёрқин ўйин кўрсатмоқдаки, бунинг фонида Коутиньо, Мане ёки Фирминонинг ҳаракатлари иккинчи планга тушиб қолмоқда.


Тизимга мослашиши
Салах жамоа мухлислари хўрсиниб соғинадиган Суаресни унутишлари ва ўзлари учун “янги қахрамон” кашф этишларига сабаб бўлди. Юрген Клопп ва жамоаси ёрқин ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари бўйича клубга жуда мос келадиган ўйинчини топа олишди. Дарвоқе, Салах ажойиб ўйин кўрсатаётгани учун “Ливерпуль” кучайдими, ёки жамоа ўйин услуби футболчига қўл тушдими жавоб бериш қийин бўлган саволлардан бири. Футбол мухлислари яхши эслашса керак, Муҳаммад туманли албионга илк бор бундан бир неча йил аввал “юриш” қилганди. Европа футболида уни танитган “Базель”дан ярим ҳимоячи Лондоннинг “Челси”си сафига келиб қўшилади. Баъзилар Салах ўзини кўрсата олмаганига лондонликларни ва уларнинг ўйин услубини сабаб қилиб келтирса, бошқалар футболчининг ўзи тажрибасизлик қилганини олға суришади. Аммо факт шуки, Муҳаммад ўзи учун мос жамоа топа олди. “Рома”да Салах барчанинг эътиборини яна бир бор ўзига қаратди. Аммо “Ливерпуль” учун катта пулга, аниқроқ айтадиган бўлсак, 42 миллион еврога мисрлик ўйинчини харид қилиш яхшигина таваккалчилик ҳисобланарди. Ва бугун, бир пиёла “чойдан хўплаб” айтиш мумкинки, битим ўзини оқлади. Айтиб ўтганимиздек, Салаҳ ажойиб қобилият соҳиби. Кимдир уни Месси билан солиштирса, бошқалар гуллаган давридаги Роббен ва Бэйлга ўхшатиб юбормоқда. Тўғрида, юқори тезлик, ажойиб дриблинг, тўпни ўзи билан олиб юриш, юқори техника, координация, рақиб дарвозаси олдидаги совуққонлик ва керак жойда кутилмаган паслар, ҳаммаси унда мужассам.

Салах каби футболчиларни устун томонларидан фойдаланиш зарур. Клопп эса айнан тезкор ҳужумлар ва қайноқ хиссиётларга асосланган ўйинни хуш кўради. Айнан шу нарса Салахга ҳам зарур. Мисрликнинг ёнида кўмакчилари Мане, Коутиньо ва Фирминоларнинг борлиги эса, нур устига аъло нур. Улар бир-бирларини сўзсиз тушуна бошлашди ва унча-мунча рақиб ҳимоячиларини писанд қилмай ўтиб кетишмоқда.


Терма жамоада ишлар қандай?
Қизиғи, Салах терма жамоа либосида ҳам ўз ўйинини йўқотиб қўймаяпти. Баъзи футболчилар бор, клубда қанчалар зўр ўйнамасин, мамлакат терма жамоаси сафида ишлари юришавермайди. Улар қанчалар ҳаракат қилмасин, шунчаки ўхшамайди. Салах эса футболчиларнинг бу тоифасига кирмайди.

“Ливерпуль”да ажойиб шерикларга эга Салах юқори даражада футбол ўйнайвериб, термадаги жамоадошларини ҳам ўз ортидан эргаштира оладиган даражага чиқди. Ҳа, айнан Салах термасининг асосий ўйинчиси ва айнан у Жаҳон Чемпионати йўлланмасини совға қилган гол муаллифига айланди. Салах бошчилигидаги Собҳи, Эл-Ненни ва Эл-Мохамади мундиалга ҳам турист сифатида келмаслиги аниқ.

Салахнинг яна бир ижобий жиҳати шуки, у жамоавий футболчи. У қайсидир маънода такрорланмас футболчи. Баъзи футболчилар жамоасига, унинг ўйинига қараб мослашадилар, қолганлари эса жамоа ўйинига таъсир ўтказиб, баъзан хатто ўйин маълум бир футболчи атрофида қурилади. Аммо Салахга фарқи йўқ, худди устасига фарқи йўқ деганларидек. У қисман атрофдагиларга боғлиқ, улар кучли бўлса, қолишмасликла ҳаракат қилади, лекин аксинча Салах кучлироқ бўлган вазиятларда, жамоасини ўз ортидан эргаштира олиш қобилиятига ҳам эга. Миср термаси ва Салахнинг ўйини ўзаро боғлиқ ва улар бирга ўсди десак муболаға бўлмайди. Терма жамоа сафидаги 5 йил давомида Салах ўйин услубини ўзи ёқтирган кўринишга келтира олди. Салах жамоадошларига суянса, терма жамоа Салахга суянди. Терма сафида ҳам Салах деярли ҳар ўйин фойдали ҳаракат амалга оширишга, икки ўйиннинг бирида гол уришга муваффақ бўлмоқда.

Африка термаси сафида узоқ вақт давомида бир маромдаги футбол намойиш этиш, устига-устак, Миср сафида юлдузлар деярли йўқ. Ҳозир Салах ҳисобида Миср термаси сафида 56 ўйинда 32 гол мавжуд. Давоми қандай бўларкин? Буни энди вақт кўрсатади...



Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика