RU

Последние новости

16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  7 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1

Аднан Янузай: "Мен "Манчестер Юнайтед"да бахтлиман" Новости

Аднан Янузай: "Мен "Манчестер Юнайтед"да бахтлиман"

Аднан Янузай албан теканали KTVга ўзининг биринчи телевизион интервюсини берди, интервю жараёнида у "Манчестер Юнайтед"да бахтли эканлигидан ва бундан кейин ҳам жамоа учун ишлашда давом айтиб ўтган.
"Хозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Бошида мен "Юнайтед" учун ўйнашни хоҳлардим ва мен бу имкониятга эга бўлдим. Мен охирги ўйинда иккита гол ура олганимдан хурсандман. Йигитлар бунга жуда яхши муносабатда бўлишди, шунинг учун ҳам дублга эришганимдан жуда хурсандман. Мен машғулотларда қаттиқ мехнат қилдим ва мураббийимиз менга имкон берди".

"Умид қиламанки бу мавсум муваффақиятли бўлади. Мен "Манчестер Юнайтед"га боримни беришни хоҳлайман ва дунёнинг энг кучли футболчиси бўлишни орзу қиламан. Ван Перси, Патрис Эвра ва барча ўйинчилар ёрдам беришяпти ва мени қўллаб-қувватлашяпти".

"Мен Райан Гиггздан жуда ҳам кўп ўрганяпман, чунки биз бир хил позицияда ўйнаймиз ва мен ҳар доим ундан маслаҳат сўраб тураман. Шунингдек менда сер Алекс билан ҳам яхши муносабатлар бор эди ва у менга биринчи жамоага ўтишимга имкон берган".

"Мен иккита гол урганимдан бахтлиман ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлганимдан ҳам жуда хурсандман ва энди кейинги ўйинда ҳам ўйнай оламанми йўқми кутаман. "Юнайтед" учун ўйнайман ва "Юнайтед"га боримни бераман".

"Косоволик муҳлислардан мени қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорман. Биз отам билан бу ерга оиламиз билан кўришиш учун келдик, мен ҳар доим Косово билан алоқада бўлиб тураман. Биз отам билан бирга қайси термада ўйнашни мухокама қилиб турамиз, лекин хозир фақат "Юнайтед" хақида ўйламоқдаман". 

"Бор кучим билан мехнат қилмоқдаман ва жамоа билан биргаликда муваффақият қозонишни хоҳлайман. Менинг ўйлашимча бу мавсумда соврин ютишга кучимиз етади".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика