RU

Последние новости

14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  4 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  41 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   18 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  4 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0

Аднан Ораховац: "Кўплаб таклфилар орасидан "Динамо"ни танладим" Новости

Аднан Ораховац: "Кўплаб таклфилар орасидан "Динамо"ни танладим"

Давралар оралиғидаги муҳим трансферлардан бирини «Динамо» клуби амалга оширди.

Самарқанд жамоаси уч мавсумдан буён «Пахтакор» жамоасининг асосий ҳимоячиси бўлиб келаётган Аднан Ораховацни ўз сафига қўшиб олди. Яқинда футболчи билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

«ПАХТАКОР»ДАН МИННАТДОРМАН»

- Аднан, уч йиллик фаолиятдан сўнг «Пахтакор»ни тарк этиш осон бўлмагандир…


- Бу футбол ва профессионал футболчининг ҳаёти мана шундай синовлардан иборат. Ўзбекистонга айнан «Пахтакор» сабабли келдим, уч йил ичида Тошкентга жуда ўрганиб қолдим, «Пахтакор»да ажойиб дамларни ўтказдим. «Пахтакор» футболчилари, раҳбарият, ходимлари ва мухлисларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қарийб уч йил давомида бир оила бўлдик. Бу вақт давомида йирик ғалабалар, аламли мағлубиятларни бошдан кечирдик. «Пахтакор» сафида Чемпионлар Лигасида ўйнаганимдан, мамлакат чемпионига айланганимдан хурсандман. Бу клуб доимо юрагимда қолади.

- Ўзбекистонга келишингиз қандай рўй берган?

- Мендан олдин, 2012 йилда «Пахтакор»да амакимнинг ўғли Санибал Ораховац тўп сурганди. Аммо жароҳати боис Тошкентда кўп қолмаган. Шунга қарамай, у «Пахтакор» ва Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрлар айтаганди. 2015 йил бошида айнан Санибалнинг таклифи билан Тошкентга келиб, «Пахтакор»нинг икки ҳафталик йиғинида иштирок этдим. Йиғиндан кейин «Пахтакор» раҳбари Самвел Бабаян жамоада олиб қолганди. Жамоанинг мақсади чемпионлик эди ва биз бунга эришдик. Чемпионлар Лигасида тўп суриб катта тажрибага эга бўлгандим. Бу жамоадан фақат ёрқин хотиралар қолди.

- Айнан нима сабаб «Пахтакор»ни тарк этдингиз?

- Жамоада янги раҳбарият, янги мураббийлар штаби иш бошлади. Мураббийлар ўз ўйин услубларига мос футболчилар билан янги марраларни кўзлашмоқда. Балки янги мураббийнинг ўйин услубига мос эмасдирман. Ҳеч кимдан хафа эмасман, буни тўғри тушунаман. Бу нормал ҳолат. «Пахтакор» янада янги марраларни эгаллашига ишонаман.



«МЕНГА БИРИНЧИ БЎЛИБ ИЛҲОМ ШАРИПОВ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛДИ»

- «Динамо»га ўтишингиз қандай кечди?

- 2015 йилда «Пахтакор»га келганимда Илҳом Шарипов шу жамоада ишлар ва менга кўп ёрдам берганди. Айнан у киши учун «Динамо»га ўтдим. У киши билан жуда яхши муносабатда бўлганмиз. Яқинда «Пахтакор»ни тарк этганимдан кейин, менга биринчи бўлиб телефон қилган инсон Илҳом ака Шарипов бўлди. «Динамо»га ўтишни таклиф қилганида, мен уйим Черногорияга бориб келиб, бу таклифни ўйлаб кўришимни айтгандим. Олдимда Олий Лига клубларидан 2-3 та таклиф бўлсада, кўп ўтмай Илҳом акага «Динамо»га ўтишга рози эканлигимни айтдим.

- «Динамо» танловига айнан нималар сабаб бўлди?


- Сабаби, Самарқандда илк бор «Пахтакор» билан келганимда бу шаҳар менга жуда ёққанди. Қолаверса, минглаб мухлислар билан тўлган стадион менда жуда яхши таассуротлар қолдирганди. Мавсум бошида «Динамо» Тошкентда бизни мағлуб этганда, бу жамоа ўйини ҳам илиқ таассурот қолдирган. Жамоага мени ўзим жуда яхши билган Илҳом ака Шарипов таклиф қилаётгани учун қароримга таъсир қилди. Барчасини ўйлаб, ўзимга савол бердим, нега таклифни қабул қилмаслигим керак? Якунда «Динамо» билан шартнома имзоладим.

«ДИНАМО» - БИР ОИЛАГА АЙЛАНГАН»

- «Динамо» таклифини қабул қилишдан аввал кимлар билан маслаҳатлашдингиз?


- Биз футболчилар одатда таниш футболчи дўстларимиз билан ҳам маслаҳатлашамиз. Бу борада ўтган мавсум «Пахтакор»да бирга тўп сурган, ҳозирда эса «Динамо» дарвозабони бўлган Темур Жўраев билан маслаҳатлашдим. У клуб ҳақида фақат илиқ фикрлар билдирди. Шунингдек, Саиджамол Давлатжонов билан ҳам гаплашганимда у ҳам «Динамо»га келишимни, бу ерда футболчилар бир оила, ака-укадек муносабатда эканлигини айтди. Жамоага қўшилганим билан бунга ўзим ҳам амин бўлдим. Ҳеч ким бир-биридан ёрдамини аямайди. Бутун жамоа бир оилага айланиб қолган. Таркибда ажойиб футболчилар бор. Жамоа бежизга кубокда ярим финалга йўлланма олмаган. Фаолиятимни Самарқанддек тарихий шаҳар жамоаси сафида бошлаётганимдан жуда хурсандман. Барчанинг ишончини оқлаб, муносиб тўп суришга интиламан.

- Ўзбекистонга келмасингиздан аввал Самарқанд ҳақида нималарни билардингиз?


- Самарқанднинг жуда қадимий шаҳар эканлиги ҳақида эшитганман. Мусулмон бўлганлигим боис, айниқса, Ислом дунёсида машҳур бўлган Имом Ал Бухорийнинг зиёратгоҳлари, Амир Темурдек буюк инсоннинг қабри Самарқандда эканлигини билардим. Дарвоқе, акам Санибал Ораховац 2012 йилги «Пахтакор»даги фаолияти давомида вақт топиб, оиласи билан поездда бир кунга Тошкентдан Самарқандга саёҳатга келганлигини, Регистон ва қадимий жойлар унда катта таассурот қолдирганлигини айтиб ўтганди.

- Футболдаги илк қадамларингиз кўпчилик учун қизиқ…


- Черногория пойтахти Подгорица шаҳрида туғилиб ўсганман. 6 ёшимдан футбол билан ошно тутинганман. Футболчи бўлишимга оилам сабабчи. Чунки отам ҳам футболчи бўлганлиги учун барчамиз футбол мухлиси эдик. Айнан отамнинг йўл йўриқлари туфайли ёшлигимдан футбол билан ошно тутунганман. Дастлаб яримҳимояда ўйнардим, кейинчалик мураббийлар менда ҳимоячи бўлиш учун барча жиҳатлар борлигини айтишди. Қатъий тартибларга амалга қилганим учун футболчи бўлиб етишдим деб ўйлайман.


«ФИНАЛГА ЧИҚСАК, САМАРҚАНД УЧУН КАТТА БАЙРАМ БЎЛАРДИ»

- Черногорияда «Будучност»да тўп сурган экансиз, шундайми?


- Бу жамоа мамлакатнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Улар билан мамлакат чемпионлигини ва кубогини қўлга киритганман. Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Миодраг Радулович қўл остида Черногория чемпионига айланганман. Айнан ушбу мутахассис «Пахтакор» ҳақида яхши фикрлар айтганди.

- Черногория ва Ўзбекистоннинг ўхшаш томонлари борми?


- Ўзим туғилиб ўсган шаҳарим Подгорица билан Тошкент ўртасида фарқ катта. Тошкент, Самарқанд катта шаҳарлар. Подгорица эса тоғлар бағрида жойлашган мўжазгина шаҳарча. Ҳар икки мамлакат одамлари ҳам самимийлиги, меҳмондўстлиги билан бир-бирига жуда ўхшаш. Қолаверса, иқлим шароитимиз ҳам жуда ўхшаш, катта фарқ йўқ. Ўзбекистонда бўлгани каби Черногорияда ҳам қадимий масканлар анчани ташкил этади. Турли миллат ва дин вакиллари яшашади.

- Иккинчи даврадан нималарни кутаяпсиз? Мақсад ва режалар қандай?


- Бизни жуда қизиқарли ўйин кутиб турганлиги аниқ. «Пахтакор», «Бунёдкор» ва бошқа гранд клублар кучайишга интилишди. Қолаверса, ўртамиёна жамоалар ҳам исталган етакчига жиддий қаршилик кўрсата олишларига ишонаман. Иккинчи даврада «Динамо» билан Олий Лигада имкон қадар юқори ўринларни эгаллашга интиламиз. Ўзбекистон Кубогида эса финалга чиқишга бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз. «Динамо» финалга чиқса бу бутун Самарқанд учун ажойиб байрам бўларди.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.
«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Факт…

Аднан Ораховац Самарқанд жамоаси тарихидаги биринчи черногориялик футболчига айланди.

Биласизми…

Аднан Ораховац жорий мавсумда «Пахтакор» сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, 1080 дақиқа давомида майдонда тўп сурган ва 2 та голга муаллифлик қилган.

Маълумотнома:


Аднан Ораховац
Туғилган жойи:
Подгорица, Черногория.
Туғилган санаси: 1991 йил 5 февраль (26 ёш).
Амплуаси: ҳимоячи
Тўп сурган клублари:
«Будучност» (2009-2014)
«Единство» (2014-2015)
«Пахтакор» (2015-2017)
«Динамо» (2017-...)
Ютуқлари: Черногория вице-чемпиони, кубоги соҳиби, Ўзбекистон чемпиони.

Ўйини ва голлари: «Пахтакор»да 2,5 йил ичида Олий Лигада 66 ўйинда, 6 та гол урган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика