RU

Последние новости

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  5 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  8 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  25 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди Новости

Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди

Пеп Гвардиола илмий унвонга эга бўлди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи шаҳар ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва футболдан ташқари фаолияти, хусусан, Guardiola Sala оилавий жамғармаси иши учун Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди.

"Манчестер мен учун катта аҳамиятга эга. Мен бу ерда тўққиз йилни ўтказдим, бу ер уйимга айланди. Одамлар, маданият, менинг ажойиб футбол клубим, ҳамкасбларим – буларнинг барчаси мен ва оилам учун жуда муҳим.

2016 йилда бу ерга келганимда қанча вақт қолишимни билмасдим. Бу шаҳар мени қабул қилгани туфайли ҳамма нарса осонлашди.

Мен Манчестер университети шаҳримиз учун қанчалик муҳимлигини биламан. Бу ерда кўплаб тадқиқотлар олиб борилади, унда кашфиётлар тарихи бор. Ушбу ҳурматли таълим муассасасидан бундай шарафга сазовор бўлиш – ажойиб туйғу.

Ушбу лаҳза учун Манчестер университетига раҳмат айтмоқчиман ва "Манчестер Сити"га доимий қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", – деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Манчестер университети (1824 йилда ташкил этилган) – "қизил ғиштли университетлар" деб аталадиган энг муҳим Британия университетларидан бири (шунингдек: Бирмингем университети, Бристол университети, Ливерпуль университети, Лидс университети, Шеффилд университети).

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика