RU

Последние новости

23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  0 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  5 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  46 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6

Абдуллаев: "Нефтчи" Суперлигада қолади" Новости

Абдуллаев: "Нефтчи" Суперлигада қолади"

Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" 1:3 "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар вакили Иззатилла Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ҳар бир рақибга алоҳида тайёрланяпмиз. "Локо"ни яхши ўрганганимиз бугун фойда берди ва 3 очко ишлаб олдик.

— Тўпни устингиздан ошириб тепаётганингизда дарвозага боришини ҳис қилдингизми?

— Ростини айтсам, тўп ўша нуқтага келишини сезиб, зарбага ташландим. Гол ҳақида ўйлашга улгурганим йўқ. Жамоадошларимнинг хурсандчилиги тўп дарвозага кирганини билдирди.

— Бугун "Нефтчи" ҳисобидаги очколар сони 25тага етди. Энди жамоа элитада қолади, деб ҳисобласак бўладими?

— Ҳа, Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилдик. Айни пайтда кучли олтиликка кириш учун курашяпмиз.

Ғофуров: "Реванш олдик"

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика