Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди
13 мая 11:10
Новости
Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди
Озарбайжоннинг "Сумқайит" клуби бош мураббий Вагиф Жавадов билан шартномани бекор қилди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Сумқайит" футбол клуби бош мураббий Вагиф Жавадов билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Жавадов мураббийлик фаолиятини клубимиз жамоаларидан бирида давом эттиради", – дейилади расмий хабарда.
Қайд этиш жоиз, Вагиф Жавадов "Сумқайит"ни 28 учрашувда майдонга бошлаб тушди ва 7 ғалаба, 6 дуранг ва 15 мағлубият қайд этди. Жамоа сўнгги бор Озарбайжон Премьер-лигаси 34-турида "Капаз"дан енгилган эди.
"Сумқайит" ҳозир 30 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии