RU

Последние новости

19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  4 19:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  6 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  1 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  43 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  4 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  5 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10

Аббос Отахонов — АГМК футболчиси! Новости

Аббос Отахонов — АГМК футболчиси!

Ишончли ўйинлари билан мудофаа чизиғида қўрғонга айланадиган Отахонов эндиликда "кончилар" либосида ҳаракатланади.

"Жамоамиз ўтган йиллар мобайнида «Металлург» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи -  Аббос Отахонов билан шартнома имзолади. Мустаҳкам ва ишончли ҳаракатлари билан мудофаа чизиғида қўрғонга айланадиган Отахонов эндиликда "кончилар" либосида АГМК шаънини ҳимоя қилади. Аббос Отахонов эркин агент сифатида жамоамиз билан 1 йиллик битимга имзо чекди.

Аббос Отахонов 1995 йили 25 август куни Фарғона вилоятида таваллуд топган.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Аббос Отахонов 2015 йилдан эътиборан катта футболда. Футболчи 2016 йилги мавсумни "шерлар" сафида ўтказиб, 10 ўйинда майдонга тушган. 2017 йилги мавсумда эса Отахонов "Навбаҳор" сафида элитада 17 беллашув ўтказган ҳамда 1 бор гол муаллифига айланган. 2018 йилдан эътиборан кетма-кет уч мавсумни "Металлург" сафида ўтказган Аббос Отахонов жами 78 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Аббос Отахонов 6 йиллик фаолияти давомида барча мусобақаларда жами 117 ўйин ўтказган ва 4та гол урган.

Отахонов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2018 йилги Хитойда ўтган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.

У ҳимоя чизиғида ҳам ўнг қанот ва марказий ҳимоя нуқталарида ишончли ва барқарор ўйин кўрсатадиган иқтидор соҳиби.

Умид қиламизки, Аббос АГМКнинг ишончли қўрғонларидан бирига айланади ва жамоамизнинг ютуқларига ўз ҳиссасини қўшади.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Аббос!", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

"Янги жамоага янги мақсадларни кўзлаб ўтдим. АГМКда аҳил жамоа йиғилганини илк кундаёқ ҳис этиш мумкин. Юқори мақсад ва вазифаларни уддалаш ҳамда Осиё майдонларида муваффақиятли ўйнашни истайман. Менга билдирилган ишончдан хурсандман. Ўз ўйинларим билан жамоага фойда келтириш ва мухлисларни хушнуд этиш учун бор кучимни сарфлайман", – дейди Аббос Отахонов. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика