RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  1 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  4 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  4 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  6 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

Аббос Омонов: "Машъал"га мослашиш жараёни кетмоқда" Новости

Аббос Омонов: "Машъал"га мослашиш жараёни кетмоқда"

Аббос Омонов. Чемпионатимизнинг 6-тур ўйинларидан ўрин олган “Нефтчи” – “Машъал” учрашувидан сўнг Аббос Омонов билан боғланиб учрашув ҳақида фикрларини ва янги жамоаси ҳақида билишга ҳаракат қилдик.
- Аввало "Нефтчи"га қарши баҳс хусусида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- "Нефтчи"га қарши учрашув қийин ўтишини аввалдан билардик. Шунга қараб тайёргарлик кўргандик. Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқаси тенг курашлар остида ўтган бўлса, кейин секин-аста мезбонлар биздан кўра яхшироқ ҳаракат қилганини айтишим мумкин. Ўйинда ҳар икки жамоада қулай имкониятлар вужудга келди. Афсус биз ҳам, рақиб жамоа ҳам имкониятлардан фойдаланишга эриша олмадик.

- "Нефтчи" жамоаси бу йил янгиланган таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Бу жамоа аввалгиларидан нимаси болан фарқ қилмоқда?
- Хақиқатдан "Нефтчи" жамоааи бу йил тубдан янгиланиб кетди. Жамоа яхши шаклланганлигини айтишим мумкин. Бу жамоага озгина вақт керак менимча. Кейинги турларда жамоа ўз ўйинини топиб олса, бемалол аввалги мавқейига қайтишига ишонишимиз мумкин.

- Аббос, бу йил сиз "Машъал"жамоаси таркибига янги келиб қўшолдингиз. Жамоага мослашиш қийин кечмаяптими?
- Ҳа тўғри бу йил жамоага яни келганлардан бириман. "Машъал" жамоаси яхши шаклланган жамоалардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Жамоага мослашиш жараёни ҳали ҳам кетмоқда. "Машъал"га фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

- Жамоа мураббийи Хомяковнинг машғулотлари ҳақида нима дея оласиз?

- Мураббийимиз билан тез тил топишиб кетишга муваффақ бўлдим десам адашмаган бўламан. Машғулотлар жуда қизиқарли ўтмоқда. Биз асосан техник ва тактик услублардан фойдаланиб машғулотлар ўтказаяпмиз.

- Энди кейинги турда сизларни жиддий синов кутиб турибди.
-Тўғри айтасиз, кейинги ўйин шанба куни "Олмалиқ"қа қарши бўлади. Биз бу ўйинга қарши тайёргарликни бошлаб юборганмиз. “Олмалиқ” яхши шаклланган жамоа. Уларни таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина. Бу ўйинда бизга осон бўлмаслигини сезиб турибман. Шунга яраша тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни ҳурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Мубораклик муҳлисларга ғалаба тортиқ этишга ният қилганмиз.


Комилжон Икромов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика