RU

Последние новости

13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  29 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  8 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14

Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди Новости

Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида янги позиция туфайли ўйинида пасайиш кузатилганини айтди.

Шанба куни ЦСКА РПЛнинг 26-турида "Спартак"ни меҳмонда мағлуб этди (2:1). "Армиячилар" 51 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. 

– Жорий мавсумни қандай баҳолаган бўлардингиз? Ўтган йилгидек ёрқин кўринмаяпсиз...

– Иккинчи даврадаги кўрсаткичим ўзгаргани ўзимга ҳам сезиляпти. Бу мен учун янги позиция, бунда мен кўпроқ орқага қайтаман. Ўйлайманки, шу сабабли менда бироз ўхшамаяпти деб ўйлайман. Бироқ энг муҳими, мен жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Агар мураббий мени ўша ерга қўйса, мен ўша жойда ўйнаб, жамоага кўмак беришга ҳаракат қиламан.

– Бу вазиятни Марко Николич билан муҳокама қилдингизми?

– Улар мени ўша ерда кўради ва жисмоний ҳолатимни билади. Қишки йиғинда синовлар ўтказгандик ва мен яхши натижалар кўрсатгандим. Шунинг учун мураббий мени у ерга қўйди. У менга қандай ўйнашни ўргатмоқда.

Файзуллаев жорий мавсум барча турнирларда 33 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика