Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"
16 фев 15:02
Новости
Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"
"Жуда муҳим ўйин эди. Рақиб — тўғридан-тўғри рақобатчимиз. Икки жамоа ҳам анчадан буён ютқазмаганди. 3 эмас, 6 очколик ўйин ҳисобланарди. Яхши тайёргарлик кўргандик. Уларда ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Гол уриб ўйинни ҳал қилишимиз керак эди. Шундай вазият бўлдики, 1:2 ютқазаётиб, 2:2 қилдик. Ҳеч бўлмаганида шу натижани сақлаб қолишимиз керак эди, чунки дуранг бўлса катта нарса йўқотилмасди. 3 очко йўқотилгани қимматга тушиши мумкин.
Бу — футбол, уни тушуниб бўлмайди. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади. Эртадан машғулотларга киришамиз. Кейинги ўйинга тайёрланамиз.
Ўйиндан ўйинга анча ўрганиб қолдим. Ўзимни яхши ҳис қила бошладим.
Гол бўлишини жуда истадим, лекин тўсинга тегди. Нишонлашга тайёр эдим. У вазиятда Элдор аканинг айтиши бўйича тўп рақибнинг қўлига теккан. Яна бир вазиятда яққол қўлига тегди. Лекин билмадим, ҳакамлар беришмади", – деди Файзуллаев.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Комментарии