RU

Последние новости

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

А ПРО-Лига. “Ифтихор” - “Машъал” учрашувида дарвозаларга 4та гол урилди (батафсил шарҳ) Новости

А ПРО-Лига. “Ифтихор” - “Машъал” учрашувида дарвозаларга 4та гол урилди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 6-турида «Ифтихор» жамоаси Фарғона давлат университети стадионида “Машъал”ни қабул қилди.

Учрашув “Ифтихор” жамоасининг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар устунликка эга бўлган бўлсаларда, орадан бир оз вақт ўтиб “Машъал” жамоаси вакиллари ўйин тизгинини қўлга олдилар. Биринчи бўлим якунланиб бораётган вақтда муборакликлар сардори Баҳодир Муртазоев гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни “Ифтихор” жамоаси вакиллари ҳужумкор ўйин билан бошладилар. Мезбонларнинг 21-рақамли футболчиси Жамшидбек Тўрақулов учрашувнинг 66-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир оз фурсат ўтиб, аниқроғи 82-дақиқада яна ўша Жамшидбек Тўрақулов гол уриб, “Ифтихор”ни олдинга олиб чиқди – 2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан ўйинга қўшилган муборакликларнинг 11-рақамли футболчиси Мўминжон Мелиев ҳисобни тенглаштирди – 2:2. Учрашув шу ҳисоб билан якунига етди.

ПРО-Лига. "А" гуруҳи.
6-тур
«Ифтихор» – «Машъал» 2:2 (0:1)
Голлар:
Баҳодир Муртазоев 43 (0:1), Жамшидбек Тўрақулов 66 (1:1), Жамшидбек Тўрақулов 82 (2:1), Мўминжон Мелиев 90+2 (2:2)
Ҳакамлар: А.Шукруллаев, О.Калахўжаев, Ш.Азимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Комиссар: Ф.Ҳожимуҳаммедов.
"Ифтихор": 16.Дилҳушбек Мўйдинов, 4. Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 8. Оллоёр Солижонов, 9.Достонжон Рашидов, 10.Достонбек Бобожонов, 18.Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшидбек Тўрақулов, 25.Шохрух Йўлдошев, 77.Абдумалик Тошпўлатов
Захира: 1.Малик-Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков
"Машъал”: 35. Дотон Тўхтабоев , 2. Зафарбек Акрамов, 5. Муҳаммад Тошпўлатов, 7. Турсунмурод Ҳамдамов, 8. Аҳроржон Иноятов, 10. Баходир Муртазоев , 17. Санжарбек Зокиров, 18. Ойбек Жўраев, 23. Шокир Йўлдошев , 45. Самандар Шукуриллаев, 55. Элбек Отақулов
Захира:1. Раҳимжон Абдуқодиров, 6. Жонибек Мирзақулов, 11. Мўминжон Мелиев, 21. Маъруф Жумаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 25. Дониёр Умаров, 90. Асадбек Алиқулов


Бекзод Толибов тайёрлади




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика